Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 08.02.2019 йил 45-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилиб семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Ўзбекстон Республикаси Конституциясига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуни, Меҳнат қонунчилиги, Мажбурий меҳнат, Коррупцияга қарши курашиш, Сайлов кодекси ва соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонининг (27.05.2019 йил. ПФ-5729-сон) моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир иштирокчилари савол-жавоб, фикр-мулоҳазалар билан фаол иштирок этти.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърфат бўлими
А.Отарбаев