Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ ...


МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ ...
Беруний тумани адлия бўлимига фуқаро С.Ю. мурожаат қилиб, ўзи ишлаётган корхонада хизмат вазифасига кирмайдиган ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётганлигидан, ҳаттоки иш берувчи ишдан бўшатиш билан қўрқитаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада ёрдам беришни сўради. Фуқаро С.Ю.нинг мурожаати туман адлия бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳақиқатдан ҳам фуқаро С.Ю.нинг  2019 йил март ойидан ушбу корхонада ишлаши, иш вақтида фуқаро С.Ю. ва бошқа ходимлар иш берувчи томонидан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлиги, агар ишлашдаш бош тортса меҳнат шартномасини бекор қилиш билан таҳдид қилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сон қарорининг 1-бандига асосан фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш, фуқароларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўриш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 51-моддаси 1-қисмида қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу корхонада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддаси талаби бузилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан корхона раҳбарининг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш ҳақида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф киритилди. Давлат меҳнат инспекциясининг 2019 йил  7 август кунги 18-сонли қарорига асосан корхона раҳбарига энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилиши белгиланди. Шундай қилиб, фуқаронинг мурожаати асосида яна бир мажбурий меҳнатга чек қўйилди.

Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси,
3-даражали юрист  С.Раимбекова