Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

АМУДАРЁ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН: АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ – ФУҚАРОЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ!


АМУДАРЁ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН: АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ – ФУҚАРОЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
2018 йил 13 апрелдаги ПФ 5415-сонли Фармонида ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим роль ажратилаётгани кўрсатилган.
Бунда «Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат кўришнинг гаровидир» деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга ошириш Адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланган эди.
Айтиш жоизки, мазкур Фармон ва унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Амударё туман адлия бўлими томонидан муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, бўлимга 2019 йил 6 ойи давомида жами 131 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 112 таси ариза, 19 таси шикоятларни ташкил қилган.
Бўлим томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 118 таси ҳал қилиниб, шулардан қаноатлантирилган ариза ва шикоятлар 72 тани, рад этилган 9 тани, ҳуқуқий тушунтириш берилган 53 тани ва тааллуқлилиги бўйича 13 тани ташкил қилди.
Жорий йилнинг олти ойи мобайнида бўлим ходимларининг шахсий қабулига жами 150 нафар фуқаро мурожаат қилди. Мазкур фуқароларнинг  50 нафари сайёр қабуллар давомида қабул қилинди.
Бўлимнинг шахсий ва сайёр қабуллари давомида қабул қилган 150 мурожаатидан 134 таси ҳал қилинди. Бунда мурожаатларнинг 72 таси қаноатлантирилиб, 9 таси рад этилди, 53 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 13 таси тааллуқлилиги бўйича юборилиб, 3 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди.
Фармонда белгиланганидек туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири хисобланади.
Бўлим томонидан 3 та туман ҳокими қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, норма ижодкорлиги соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 7 та таклиф берилганлиги бу йўналишдаги ишларнинг бир қисми.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга киритаётган ариза ва даъво аризалар ҳам бўлимнинг доимий назоратида. Хусусан, бўлим томонидан жорий йилнинг 6 ой давомида жами 32 нафар фуқаронинг манфаатида киритилган аризалардан 30 таси қаноатлантирилди. 1 та фуқаролик ва 1 та  маъмурий иш иш кўриб чиқилиш жараёнида. Бунда фуқароларнинг мурожаатлари асосида киритилган даъво аризаларнинг 27 таси фуқаролик судларга, 5 таси маъмурий судларга киритилган бўлиб, натижада 4 нафар фуқаронинг пенсия масаласидаги ва 25 нафар фуқаронинг фарзандларига туғилиш гувохномаси олиш масаласидаги ҳамда 3 нафар фуқаронинг иш ҳақи масаласидаги муаммоларига чек қўйилди.
Шунингдек, бўлим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Жумладан бўлим томонидан йилнинг 6 ой давомида жами 38 та идора ва ташкилотларда 14 та ўрганишлар ўтказилди. Шундан 5 та ўрганиш ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича, 4 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ва 5 таси юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш сохасини ташкил этди. Ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга жами 32 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 21 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, фуқароларнинг 84 182 300 сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш борасида ҳам Амударё туман адлия бўлими муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан жорий йилнинг ўтган олти ой давомида бўлим ходимлари томонидан турли хил ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида
(радио, телевидения ва веб сайт) 27 та чиқишлар қилинди. Оғзаки ҳуқуқий тарғибот 283 тани, кўргазмали тарғибот 255 тани ташкил қилди.
Шунингдек, бўлим томонидан йилнинг 6 ойи давомида жами 43 та давлат органлари ва ташкилотларига 537 та қонун ва қонун ости актлари етказилди. Шундан 44 таси Қонун, 147 таси Президент Фармон ва қарорлари, 256 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 90 таси вазирлик ва идораларнинг буйруқ ва йўриқномаларидир.
Хулоса қилиб айтганда Амударё туман адлия бўлими ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Президентимиз таъбири билан айтганда фуқароларимизни рози қилишда бор имконияти, куч-қудрати билан хизмат қилиб келмоқда.

Амударё туман
адлия бўлими бошлиғи                                                              М.Матюсупов