Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият


Туман адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Инсон шаъни олий қадрият. Шу боисдан давлатимизда олиб борилаётган барча саьй ҳаракатлар туб ислоҳотлар марказида шахс ва унинг манфаатлари туради. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг дахлсизлиги асосий қонунимиз қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан кафолатланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси демократия  умуминсоний принципларга асосланади, унга кўра инсон унинг ҳаёти эркинлигига шаъни қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари давримизнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ҳар қандай мамлакатнинг демократик хусусиятларини кўрсатувчи шартлардан бири ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таьминланиши учун қандай шарт шароитлар яратилгани билан белгиланади. Таъкидлаш керакки фуқароларнинг конституциявий ҳуқук ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш  қонун устуворлиги  давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳуқукни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва хуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш адлия бўлимларининг асосий вазифаси этиб белгиланади. Бўлим инсон ҳуқукларини ҳимоя қилиш соҳасига оид фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига Олий  Мажлис палаталарининг қарорларига  Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларига Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Адлия вазирининг ва ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади. Бўлим инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий таҳлил қилади уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади туман миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон хуқуқлари ва эркинликларига риоя  этилиши устидан назоратни амалга оширади, фуқороларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради. Беруний тумани адлия бўлими томонидан 2019 йил I ярим йиллиги давомида 103 нафар фуқароларнинг ариза ва шикоятлари кўриб чиқилди, шундан 66 таси қаноатлантирилди, 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво киритилиб, улар тўлиқ суд томонидан қаноатлантирилди ва даъво ариза ҳамда тақдимномалар берилиши натижасида                 46 млн. сўмдан ортиқ сумма фуқароларга ундириб берилди.

Беруний тумани адлия бўлими бошлиғи У.Атаджанов
(2019 йил июль ойида  расмий веб-сайтда чиқариш учун тайёрланди)