Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

07

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚАТ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга кўра, вазирликка нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини ташкил этишга кўмаклашиш вазифаси юклатилган.
Шунга кўра, вазирлик томонидан фуқаролик жамият институтлари вакилларининг қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан ўз вақтида хабардорлигини таъминлаш, уларнинг ушбу соҳадаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг
7 август куни Фуқароларнинг ўзин-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг мажлислар залида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув-семинарида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур ўқув-семинари адлия вазири ўринбосари Э. Турсунов раислигида олиб борилди.
Шунингдек, вазирлик бош маслаҳатчиси И. Алдабергенов томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти юзасидан амалга оширилган таҳлилий маълумотлар ва олдаги вақтлари қилиниши зарур ҳамда кечиктириб бўлмайдиган устувор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан амалиётда мавжуд бўлган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар қилиниб, вазирлик ходимлари томонидан жавоблар берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан тегишли тарқатма ҳуқуқий материаллар ва слайдларнинг электрон шаклларининг тарқатилиши таъминланди ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг таклиф-мулоҳазалари инобатга олинди.
Ўқув-семинари очиқ мулоқат шаклида амалга оширилиб, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Нодавлат нотижорат
ташкилотлари бўлими
бош маслаҳатчиси                
ИСАТАЙ АЛДАБЕРГЕНОВ