Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ўрмон хўжалиги қўмитасининг маъмурий фаолияти ўрганилганда...


Ўрмон хўжалиги қўмитасининг маъмурий фаолияти ўрганилганда...

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 20.05.2019 йилдаги
154-ум-сонли буйруғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг 21.05.2019 йилдаги 72-с-сонли буйруғи ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасида (кейинги ўринларда – қўмита деб юритилади) ҳуқуқни қўллаш аҳволи юзасидан ҳужжатларни танлов йўли билан ўрганиш ўтказилди.
Қўмита фаолияти ўрганилганда ва таҳлил қилинганда қўйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада шу баённомани тузган шахснинг лавозими, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат баённомада кўрсатилиши, баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилиши, Кодекснинг 282-моддасида баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилиши, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ички ишлар органларининг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши белгилан.
Лекин, Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги инспектори Д.Аразов томонидан 30.06.2018 йили тўзилган баённомада баённомани тузган шахснинг лавозими, ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат кўрсатилмаган, баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиб, бу хусусда баённомага ёзиб қўйилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ички ишлар органларининг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинмаган.
Бу каби қонун бузилишлар яна 12 та ҳолатда такрорланган
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 38-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт эканлиги, башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўлланиш пайтида айбдор бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақли эканлиги, маъмурий суд эса - бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 14-бандида ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни рўйхатдан ўтказиши, ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни ва табиатга етказилган зарарни ундириш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда ваколатли органларга тақдим этилишини таъминлаши кўрсатилган.
Лекин, Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги инспектори Д.Аразов томонидан 30.06.2018 йили Тўрткўл тумани, Акқамиш ОФЙда яшовчи фуқаро Сарибоев Даўлетмурат ўзининг шахсий автомашинасида 3,5 куб метрли саксовул олиб келаётганлиги аниқланиб, жами 843.976 сўмлик зарар етказганлиги аниқланганлиги ҳақида 12-сонли далолатномаси тўзилиб, ушбу ҳолат юзасдан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудий инспекциясига тақдим этилган ва ҳудудий инспекциянинг 30.06.2018 йилги қарори билан фуқаро Д.Сарибаевга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 77-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг бир борабари 172.240 сўм миқдорида жарима солиш ва жами 843.976 сўмлик келтирилган зарар ўрмон хўжаликги томонидан ўндирилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган.
Бу каби қонун бузилишлар 2017 йилда 131 та ҳолатда
(80.354.500 сўмлик), 2018 йилда 164 та ҳолатда (151.713.000 сўмлик),
2019 йилнинг ўрганиш кунига қадар 20 та ҳолатда (4.151,500 сўмлик) такрорланган.
Ушбу Кодексининг 14-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилиши, Кодекснинг 247-моддасида вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши назарда тутилган.
Лекин, Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги инспектори Н.Реимбаев томонидан 11.07.2018 йили Хўжайли тумани Саманкол ОФЙда истиқомат қилувчи, НДПИ ҳузуридаги Нукус шаҳар 2-сон академик лицей уқувчиси, 06.10.2000 йили тўғилган (ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтда вояга етмаган бўлган) Толибаев Асадбек Ергашбай уғли Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги 8 айланмаси 33 кварталда рухсатсиз, ўзбошимчалик билан бир дона йирик шохли қора молни қозиқга қоқиб кетганлиги аниқланиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудий инспекциясига юборилган ва инспекциянинг 11.07.2018 йилги қарори билан вояга етмаган А.Толибаевга энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари 86120 сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Кодекснинг 30-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо ушбу Кодекс ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган доирада ва тартибда қўлланилиши, Кодекснинг 282-моддасида баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилиши, Кодекснинг 261-моддасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига 79-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли эканлиги белгилаб қўйилган.
Лекин, Беруний ўрмон хўжалиги инспектори Ж.Давлетов томонидан 20.12.2017 йили фуқаро Авезов Айбекнинг рухсатсиз соксавул олиб кетаётган вақтида тўқтатилиб, ўрмон қонунбузарлиги тўғрисида далолатнома тўзилган. Ушбу аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига юборилмай, асоссиз равишда энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари  миқдоридаги 86.120 сўм маъмурий жарима тўлатилган .
Ҳудди шундай қонун бузилишлар яна 9 та ҳолатда такрорланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт эканлиги, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2420) билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шартлиги, 31-бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозимлиги, 32-бандида ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланиши, 6-бандида лойиҳада ҳатто битта умуммажбурий хусусиятга эга ҳуқуқий норма ўрнатилган бўлса, бундай лойиҳа албатта ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги, 58-бандида атроф-табиий муҳитга, шу жумладан табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи лойиҳалар ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади деб белгиланган.
Нукус шаҳар ҳокимнинг 2018 йил 12 июнь кунги Нукус махсус давлат ўрмон хўжалигига қарашли ўрмон фондида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш ва уларга қарши курашишни кушайтириш чоралари ҳақидаги
05/06-101-сон қарори билан 2018 йилнинг 1 февралдан 2018 йилнинг
1 декабргача “Ўрмон фонди ерларида ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгиланиб, юридик ва жисмоний шахсларға ўрмонда белгиланган участкаларда ёки ёнғин хавфсизлиги мавсумида гулхан ёқмаслиги, ўрмонда ов қилиш вақтида тез ёнувчи ёки тутаб ёнувчи материаллардан бўлган оқ дорилардан фойдаланмаслик бўйича умуммажбурий тусга эга бўлган талаб ва мажбуриятлар белгиланган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунининг 3-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 1-, 3-, 31-, 32- ва 58-бандлари талаблари бажарилмай қабул қилинган.
Ҳудди шундай умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга қаратилган Нукус тумани, Шўманай, Хўжайли, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Чимбой, Тахтакўпир, Элликқалъа, Амударё, Қонликўл туманлари ҳокимининг қарорлари қабул қилинган.
Бундан ташқари, Қўнғирот тумани ҳокимининг 2019 йил 14 апрель кунги фармойиши билан мавсум давомида ўрмонларга четдан рухсатсиз фуқароларнинг ва транспортларнинг киришини назорат қилиш, ўрмонларда ёнғин содир бўлган вақтда фойдаланиш учун ёқилги маҳсулотларини резерв сақлаш, туман ҳудудида техникаларнинг таёр ҳолда туришини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги мавсумида ўрмон билан чегарадош хўжаликларда ёнғин хавфсизлигига масъул шахсларни бекитиш ва узликсиз навбатчиликлар ташкиллаштириш бўйича умум мажбурий давлат кўрсатмалари белгиланган.
Адлия Вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган хато-камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Қўмитага тақдимнома киритилди, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қуйган айбдор масъул шахсларнинг интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимиятининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бекор қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси Т.Реймов