Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлими ходимлари учун семинар ташкил этилди


Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан  Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигининг 2019 йил  12 июль кунги 8/3-289/8 сонли кўрсатмасига асосан адлия бўлими томонидан тузилган  график асосида
2019 йил 16 июль куни  тумандаги Халқ таълими бўлими ходимларига
2019 йил 25 июндаги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекиси, мехнатга ҳақ тўлаш тартиби, мехнат таътиллари ҳамда мажбурий меҳнатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.  
Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.
Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга.
Сайловда ЭРКИН ВА ЯШИРИН ОВОЗ БЕРИЛАДИ. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш ОЧИҚ ВА ОШКОРА амалга оширилади.
Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 ТА ҲУДУДИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ тузилади.
Эндиликда САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТИ шакллантирилади.
Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий
веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида, чет давлатлардаги ваколатхоналарда, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса сайловга 7 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинади.
САЙЛОВЛАР СОАТ 8.00 ДАН 20.00 ГАЧА ЎТКАЗИЛАДИ. Илгари соат 6 дан соат 20 гача ўтказилган.
Сайловчи овоз бериш биносига келгач участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Сайлов бюллетени яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “+” ёки “√” ёхуд “х” белгисини қўяди.
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Қонунчилик палатаси 5 йилга сайланадиган 150 депутатдан иборат.
Депутатлар ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланади.
Депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади.
Номзодлар сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлиши лозим.
Депутат этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан Қонунчилик палатаси депутати мақомига эга бўлади.
СЕНАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
Олий Мажлис Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан таркиб топади.
Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади.
Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимият вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.
Сенатнинг ваколат муддати – беш йил.
МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРГА САЙЛОВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
Сайлов кунигача 21 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга.
САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
Президент сайлови, Олий Мажлисга сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади ва Марказий сайлов комиссиясининг рамий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.
Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда эълон қилинади. Шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилинади.

Тўрткўл тумани адлия бўлими
катта маслаҳатчиси                                                      У.Халимбетов