Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Тўрткўл ва Элликқалъа тумани ҳокимликларида Норма ижодкорлиги ва юридик хизмат сохасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан маълумот.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрель кунги ПФ-5415-сон фармони ва ПҚ-3666-сон қарорига асосан Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни методик таъминлашдан иборатдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январ кунги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомга асосан юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Шунга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 май кунги 78-с сон буйруғига асосан, вазирликнинг 1-ярим йиллик иш-режасининг
7-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май-7 июнь кунлари  оралиғида Тўрткўл ва Элликқалъа тумани ҳокимликларида Норма ижодкорлиги ва юридик хизмат сохасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида бир неча қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Тўрткўл туман ҳокимининг 2 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилмасдан қабул қилинганлиги, юридик хизмат ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қонунлари ва Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилмай келаётганлиги, ҳоким қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда эътиборсизликка йўл қўйилаётганлиги ва бунинг натижасида ҳокимнинг қарорлари суд тартибида бекор қилинаётганлиги аниқланди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомга асосан, давлат органи ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш юридик хизмат ходимининг асосий вазифаси ҳисобланса ҳам мазкур вазифалр юрисконсультлар томонидан лозим даражада амалга оширилмаётганлиги ўрганиш даврида маълум бўлди.
Ўрганиш даврида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келажакда такрорланишининг олдини олиш мақсадида иккала туман ҳокимликларига тақдимномалар киритилиб ижроси таъминланди.

ҚР Адлия вазирлиги
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими катта маслаҳатчиси                          Э.Гайипов