Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2019 йил 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2019 йил 2-чораги давомида жами 324 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.


Келиб тушган мурожаатларнинг 203 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 81 та мурожаат ёки 39,9 фоизи қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, хисобот даврида жами 48 та мурожаатлар мурожаат муаллифлари иштирокида ўз жойида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, 122 та мурожаат ёки 60 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 59 та мурожаат ёки 18,2 фоизи туман (шаҳар) адлия бўлимларига, 51 та мурожаат ёки 15,7 фоизи тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 11 таси ёки 3,3 фоизи ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (223-71-93) 2019 йил 2-чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги оид 42 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 21 таси ҳал этилган бўлиб, 8 таси ёки 38 фоизи қаноатлантирилиб, 13 таси ёки 61 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 12 та мурожаат ёки 28,5 фоизи туман (шаҳар) адлия бўлимларига, 4 таси ёки 9,5 фоизи ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 5 таси ёки 11,9 фоизи ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
Раҳбариятининг шахсий қабулларида 2019 йил 2-чораги давомида 41 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган. Мазкур мурожаатларнинг 40 таси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 35 таси қаноатлантирилган бўлса, 1 таси тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.


Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 21 тақдимнома, 55 даъво аризаси ва 6 маъмурий таклиф киритилиб, киритилган 17 даъво ариза ва 18 тақдимноманинг ижроси тўлиқ таъминланган ва қолган таъсир чоралари натижаси назоратга олинган.
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    меҳнат низолари масаласида 35 та;
-    таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 6 та;
-    ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 23 та
-    уй-жой масаласида 70;
-    ерга доир масаласида 11;
-    коммунал тўловлар масаласида 5;
Меҳнат низолари юзасидан келиб тушган мурожаатларда асосан хўжалик бошқаруви органларида ишловчи ҳодимларнинг иш ҳақилари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ишловчи ҳодимларнинг  эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги ҳолатлари баён қилинган.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тартиблари, ҳисоблаш, тўлаш ҳолатларидан норозиликлари баён қилинган.
Уй-жой масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига Вазирлар маҳкамасининг
461-сон қарорига асосан мурожаат этишга улгурмаганлиги ёки рад жавоби берилганлиги ва ҳужалик юритувчи ва давлат органларига тегишли уй-жойларда бир неча йиллардан буён ўз мулкидег ёшаятган бўласда тегишли ҳужжатлари ёўқлиги шунингдек, уй-жойлари давлат ва жамоаат ихтиёжлари учун олинган бўлишига қарамасдан Вазирлар Махкамасининг 97-сон қарорига асосан ер участкалари берилмаётганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни  иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчисига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.

     Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими