Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-янги тарҳрирда


Ўзбекистон Республикаси норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (https://regulation.gov.uz/uz/document/4340) порталига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси жорий йилнинг 4-июль куни муҳокамага қўйилди ва 19 июль санасида якунланади.
Ишлаб чиқилган Қонун лойиҳаси 10 боб 50 моддадан иборат.
Ҳаракатдаги Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги 818-XII-сонли Қонунига қўйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб Қонун билан унинг янги таҳрири тасдиқланмоқда.
Қонунчилик техникаси ва амалиёти талабларидан келиб чиқиб лойиҳа 1-модда билан тўлдирилмоқда. Шунингдек лойиҳа матнида ҳуқуқий тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида ҳаракатдаги қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 1-моддаси қоидалари қонун лойиҳасининг 9-моддасига ўтказилди ва 2-моддасига таҳририй тузатишлар киритилди.
Лойиҳа матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳуқуқий мақомини, унинг иқтисодиёт, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ролини аниқ белгилаб бериш мақсадида “Вазирлар Маҳкамасининг мақоми тўғрисида”ги 3-модда билан тўлдирилди.
Ҳаракатдаги қонуннинг 3-моддаси тузатишлар билан, мамлакатда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳатлардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари, шуниндек, соҳага хорижий қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилиб лойиҳа матнида 4-модда бўлиб киритилди.
Ҳарактдаги қонуннинг II-бўлимига таҳририй тузатишлар киритилиб, лойиҳага “Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш” номи билан 2-боб бўлиб киритилди.
Қонундаги 4-моддаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонининг 5-бандига асосан тузатиш киритилиб “Вазирлар Маҳкамасининг таркиби”ни белгиловчи 5-модда ва “Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби”ни белгиловчи 6-модда билан тўлдирилди.
Бош вазирни лавозимидан озод этишни белгиловчи Қонуннинг 41-моддаси таҳририй тузатишлар билан “Бош вазирни лавозимидан озод этиш” тўғрисидаги 7-модда бўлиб киритилди.
Қонуннинг Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатларини белгилаб берувчи 5-моддаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) асосан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида, амалдаги Қонун 5-моддасининг нормалари тегишлилиги бўйича лойиҳанинг 11-15 моддаларига ўтказилди.
Лойиҳага “Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари”ни белгиловчи 3-боб киритилди ва “Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари”ни белгиловчи 8-модда билан тўлдирилди.
Қонун лойиҳа матни ҳуқуқий тартибга солиниб, предметлилигини таъминлаш мақсадида қонуннинг 6-модда қоидалари лойиҳа19-моддасига, 7-моддаси эса лойиҳа 8-моддасига ўтказилди.
Фармон, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси соҳалардаги ваколатларини белгилаш мақсадида “Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт соҳасидаги ваколатлари”ни белгиловчи 9-модда билан тўлдирилди. Ушбу моддага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон Фармонига мувофиқ “тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини кўради” деб белгиланган хат боши билан тўлдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Фармонга кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси соҳалардаги ваколатларини белгилаш мақсадида “Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, кредит ва пул сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари”ни белгилаб берувчи 10-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари”ни белгиловчи 11-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг маданий-гуманитар соҳадаги ваколатлари” белгиловчи 12-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари” белгиловчи 13-модда,“Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари”ни белгиловчи 14-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари”ни белгиловчи 15-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари”ни белгилов берувчи 16-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари”ни белгиловчи 17-модда, “Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари”ни белгиловчи 18-модда билан тўлдирилди.
Фармонга асосан, шунингдек қонун лойиҳаси матнида ҳуқуқий тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида амалдаги Қонуннинг 6-моддасига тегишли таҳририй тузатишлар билан “Вазирликлар, давлат кўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш” тўғрисидаги 19-моддага ўтказилди.
Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қонун даражасида белгилаб бериш мақсадида, “Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи”ни берувчи  янги 20-модда билан тўлдириш таклиф этилди.
Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида Қонуннинг III бўлим қоидалари лойиҳанинг “Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаш-тирилган тузилмалар, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги” тўғрисидаги 7-бобига ўтказиш таклиф этилди.
Қонуннинг 8-моддаси қоидалари лойиҳа 38-моддасига, 9-модда қоидалари лойиҳанинг 38-моддасига, 10-модда қоидалари лойиҳанинг 42-моддасига, 11-модда қоидалари лойиҳанинг 43-моддасига, 12-модда қоидалари лойиҳанинг 44-моддасига ўтказилди.
Қонун IV бўлими таҳририй тузатишлар киритилиб “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш” деб номланиб 4-боб бўлиб киритилди.
Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш тартибини алоҳида бобда регламентлаш мақсадида, амалдаги қонун 13-модда қоидалари лойиҳанинг 25-моддасига, 14-модда қоидалари лойиҳанинг 26-моддасига ўтказилди.
Қонуннинг 21-моддаси “Бош вазир” Фармон ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан киритилиб, Ушбу моддага “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузасини Олий Мажлиси палаталарига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажари-лишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида маъқуллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади; хат бошилари билан тўлдирилди.
Хат боши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентидан келиб чиққан ҳолда киритилиб, Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ёки Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради деб “Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ёки” сўзлари билан тўлдирилди.
Қонуннинг “Бош вазирнинг ўринбосарлари” бўйича 16-моддаси лойиҳанинг 22-моддаси бўлиб киритилди.
Ушбу модда:
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради;
жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади;
стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органлари иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди;
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш мувофиқлаштиради;
ўз ваколатдари доирасида қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажариш чораларини кўради;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Бош вазир ўринбосарлари уларга ишониб топширилган соҳаларда эришилган натижалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади хат бошилари билан тўлдирилди.
“Бош вазир маслаҳатчилари” вазифаларини белгиловчи 23-модда билан тўлдирилди.
Қонуннинг 17-моддаси лойиҳанинг “Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари” 24-моддаси бўлиб киритилиб “ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар” хат боши сўзлари чиқариб ташланди.
Шунигдек Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолигига киритиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси орқали қонунчиликни ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189 сон қарори билан тасдиқланган Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисидаги низомда юқорида назарда тутилган мансабдор шахсларнинг давлат ишончли вакиллари этиб тайинланиши қайд этилганлиги билан, ушбу модда
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади;
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ёки бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилган ҳаракатлар режасини амалга ошириш, шунингдек, вазирликлар ва давлат қўмиталари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифалар эришиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Вазирлар Маҳкамаси комиссиялари ва бошқа ишчи органларига Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра раҳбарликни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ўзлари раҳбарлик қилаётган вазирлик, давлат қўмитаси ёки бошқа давлат бошқаруви органи фаолиятининг самарадорлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади хат бошилари билан тўлдирилди.
Қонуннинг 18-моддаси лойиҳада тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида лойиҳанинг 5-бобига ўтказилди.
Қонуннинг 19-моддаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 28 августдаги ПФ–5527-сон Фармонига мувофиқ, таҳририй тузатишлар киритилиб лойиҳада “Вазирлар Маҳкамасининг коллегиал органлари” номи билан 25-модда бўлиб киритилди.
Қонуннинг20-моддаси қонун лойиҳасида лойиҳанинг 6-бобига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ва кўриб чиқиш амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб “Масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва кўриб чиқиш”ни белгиловчи алоҳида 26-модда сифатида киритилиб тўлдирилди.
Қонуннинг 21-моддаси Фармон ва ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан лойиҳада “Вазирлар Маҳкамасининг аппарати”ни белгиловчи 27-модда бўлиб киритилди.
Шунингдек, қонун лойиҳаси  “Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари” 28-модда, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб “Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар” 29-модда, “Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби” 30-модда, “Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қарор қабул қилиш” 31-модда алоҳида моддалар сифатида киритилди.
Қонун лойиҳаси Фармонга мувофиқ “Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати” номли 5-боб билан тўлдирилди.
Қонун лойиҳаси матнида тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 18-моддаси лойиҳа 5-бобига 32-модда “Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати” бўлиб ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амалдаги Қонунда қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб 33-модда “Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар”, 34-модда “Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби” алоҳида модда сифатида киритилди.
Фармонга мувофиқ лойиҳа “Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари” номли 6-боб билан тўлдирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари юридик жиҳатдан бир биридан тубдан фарқ қилишини инобатга олиб қонун лойиҳаси амалдаги Қонуннинг 20-моддасидан “Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг турлари” тўғрисидаги 35-моддага, “Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари” тўғрисидаги  36-моддага ва “Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари” тўғрисидаги 37-моддаларига ўтказилди, яъни мазкур ҳужжатлар бўйича тегишли моддалар билан  тўлдирилди.
Амалдаги қонуннинг III бўлимидан қонун лойиҳасининг “Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, бошқа давлат органлари
ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги” номли 7-бобига ўтказилиб тўлдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республика-сининг “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 5 март-даги ЎРҚ-527-сон Қонунига мувофиқ амалдаги Қонуннинг 8 ва 9-моддаларидан Қонун лойиҳасининг “Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ўзаро ҳамкорлиги” номли 38-моддасига тегишли тузатишлар киритилиб ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилишини инобатга олиб, қонун лойиҳаси мазкур масалалар бўйича “Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги”ни белгиловчи алоҳида 39-модда билан тўлдирилди.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи эканлигини, шунингдек, суд ҳокимияти мустақил ҳокимият тармоғи эканлигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ қонун лойиҳасини мазкур ҳокимият тармоқларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича “Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги” 40-модда ва “Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги” 41-модда, яъни алоҳида моддалари киритилиб тўлдирилди.
Амалдаги Қонуннинг 9-моддасидан таҳририй тузатишлар киритилиб “Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлиги” 42-модда ва 11-моддасидан “Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги” 43-моддасига ўтказилиб тўлдирилди.
Шунигдек, амалдаги Қонуннинг 11-моддасидан таҳририй тузатишлар киритилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси бевосита ёки давлат органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашини, шунингдек, ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича улар таклифларини кўриб чиқишини инобатга олиб, қонун лойиҳаси “Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги”ни белгиловчи 44-модда билан тўлдириш таклиф этилди.
Фармон ва ПҚ–4136-сон қарорга асосан “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги” тўғрисидаги 8-боб ва ушбу бобга “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш” 45-модда, “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятинининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” тўғрисидаги 46-моддалар киритилиб тўлдирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш” тўғрисидаги 9-боб киритилиб, алоҳида “Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш” тўғрисидаги 47-модда ва “Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш” тўғрисидаги 48-моддалар билан  тўлдирилди.
Таҳририй тузатишлари билан “Якунловчи қоидалар”номли 10-боб киритилди ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини молиялаштириш масалалари амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини молиялаштириш” тўрисидаги 49-модда ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш масалалари амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб “Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш” тўғрисидаги 50-модда, яъни алоҳида моддалар сифатида киритилиб тўлдирилди.

Отеулиев Абилкасим Отегенович
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи