Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ


ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ

Жорий йилнинг 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида “Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ томонидан ўқув-машғулоти ташкил қилинди.
Ушбу ўқув-машғулотида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан Сувда қутқарув гуруҳи командири Б. Базарбаев, Авария қутқарув гуруҳи қутқарувчиси Р. Ережепов, Сувда қутқарув гуруҳи қутқарувчилари Н. Досмоилов ва А. Бухарбаевлар фавқулодда вазиятлар соҳасидги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтишлар бериб, амалий машғулотлар ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 824-I-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
242-сон қарори ва бошқада бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтиб, фавқулодда вазиятга зарур бўлган техникалар ва уларни амалиётда қандай шароитларда қўллаш зарурлиги тўғрисида ахборотлар бериб ўтди.
Мазкур ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўз қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олди.



Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси,
2-даражали юрист                ИСАТАЙ АЛДАБЕРГЕНОВ