Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Беруний тумани адлия бўлими аралашуви билан ходим ишга тикланди


Беруний тумани адлия бўлими аралашуви билан ходим ишга тикланди...

Беруний тумани адлия бўлимига 2019 йил 7 май куни Беруний тумани Тинчлик ОФЙда яшовчи фуқаро Г.Палваниязова аттестация натижасига кўра Бандликка кўмаклашиш марказида ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб, ўз иш ўрнига тикланишига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаронинг мурожаати Беруний тумани адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича ҳудудий комиссия мажлисининг 8-сонли баёни қарорига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, ҳақиқатда аттестация ўтказилган даврда фуқаро касаллиги туфайли туман Марказий касалхонаси кардиология бўлимида стационар тартибда даволанганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 9-ИЧ-сонли буйруғи билан тасдиқланган ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари бузилганлиги аниқланди ҳамда ходим Г.Палваниязованинг меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб ҳисобланиб, Беруний тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруғини бекор қилиб, фуқаро Г.Палванизовани аввалги ишига тиклаш ва мажбурий бўш юрган кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза берилди.
2019 йил 11 июнь куни туман адлия бўлими томонидан берилган даъво ариза суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро Г.Палваниязовани ўз иш ўрнига тиклаш ва мажбурий бўш юрган кунлари учун 1 247 327 сўм иш ҳақи ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Беруний тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
3-даражали юрист                                                                          С.Раимбекова