Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 858-сон қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ЎҚУВ-СЕМИНАРИ


Жорий йилнинг 18 июнь куни Қораўзак тумани 1-сон умумтаълим мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман адлия бўлимлари масъул ходимлари, туман ҳудудидаги тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, МФЙ (ОФЙ) вакиллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Раислик этувчи, туман адлия бўлими бошлиғи, 2-даражали
адлия маслаҳатчиси О. Джуманиязов томонидан ўқув-семинари очиб берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан батафсил ахборотлар бериб ўтилди ва бугунги кундаги давлатимиз томонидан юридик кадрларни тайёрлаш, уларни малакасини янада ошириш, шу билан бирга, юридик таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича ахборотлар тақдим қилинди.
Шунингдек, О. Джуманиязов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 360-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сон Фармонининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси, 2-даражали юрист
И. Алдабергеновга сўз навбати берилди.
И. Алдабергенов томонидан бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланган касбга тайёрлаш, мақсадларни тўғри қўйиш ва касб танлашда реал имкониятларни ҳисобга олиш зарурлиги тўғрисида “Мақсадга эришиш модели” мавзусида слайд шаклида диалог форматда тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мавзуга оид бўлган масалалар юзасидан тарқатма ҳуқуқий материаллари (буклетлар) тарқатилди.
Бундан ташқари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 858-сон қарорининг мазмун-моҳиятига алоҳида урғу бериб ўтилди.
Қарор талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори биланАдлия вазирлиги тузилмасида
ҳар бир ҳудудда биттадан — 14 та юридик коллежлар ташкил этилганлиги, юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатидан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети  томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш
ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги, қабул комиссияси ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 5 майидан кечикмай тузилиши, қабул комиссияси раиси
ва масъул котиби адлия вазирининг буйруғи билан, қабул комиссиянинг қолган аъзолари эса юридик коллеж директорининг буйруғи билан тайинланиши, Юридик коллеж директори лавозими бўйича қабул комиссияси раиси ҳисобланиши, қабул комиссиясининг жорий ишлари масъул котиб томонидан амалга оширилиши, қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин юридик коллежларга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари ҳамда қабул квоталари ҳақидаги ахборотни юридик коллеж веб-сайтида эълон қилиши, абитуриентларнинг юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 1 июндан 20 июнгача
(шу куни ҳам) қабул қилиниши, юридик коллежларга қабул қилишда абитуриент қабул комиссиясига мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза, паспорт нусхаси, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади), 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосуратҳужжатларни шахсан тақдим этиши кераклиги кӯрсатиб ўтилганлиги, абитуриентнинг юридик коллежга қабул қилиш тўғрисидаги аризасининг “Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан” устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилиши, қабул комиссияси умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини унинг асли билан таққослаб, ҳужжатнинг аслини ариза берувчига қайтариши, кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилса қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас эканлиги, ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян тақиқланиши ва бошқада қарорги тегишли бўлган норма талаблари бўйича ахборотлар бериб ўтилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси,
2-даражали юрист                ИСАТАЙ АЛДАБЕРГЕНОВ