Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
2019 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан  ҳар бир туман (шаҳар)да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.
Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва жойларда учрашувлар ўтказиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раҳбарлигида жорий йилнинг 7-8 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Чимбой, Беруний, Қўнғирот туманларида учрашувлар ташкил этилди.
Ушбу учрашувда 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 100 га яқин мурожаатлар қабул қилинди ва мутассади ташкилотларга   кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш учун зарур топшириқлар берилди.