Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусидаги семинар ўтказилди.


Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган  “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусидаги семинар ўтказилди. Семинарга вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, талаба ёшлар иштирок этди.
Семинар маҳаллий телевидениега тасвирга олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими