Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Мўйноқда маърифий тадбир


Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жорий 4-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Маъновият ва маърифат Кенгаши хузуридаги “Маърифат” тарғибот гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Маъновият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Қ.Юсупов, Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими ходими А.Абатов ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Отеулиевлар “Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маъновий-маърифий ислоҳатларни  ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка натижали етказиш мақсадида” маърифий тарғибот тадбирини ўтказди. Тадбир давомида иштирокшилар, шундан кенг аҳоли ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Тадбир маҳаллий телевидение “Хабар” дастури орқали ёритилиш учун тасвирга олинди ва мақсади тўғрисида итервью берилди.