Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қабристонлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш бўйича ўрганиш ўтказилди


Қабристонлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва               ободонлаштириш бўйича ўрганиш ўтказилди

Маълумки, юртимизда миллий анъана ва қадриятларни асраш, аждодларимиз муқаддас хотирасини ёд этиш, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан дафн этиш жойлари (қабристонлар)ни ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Жумладан, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жами 468 та қабристонлар фаолият юритмоқда. Ўтказилган таҳлиллар натижаси қабристонлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш бўйича қуйидаги тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида жами 468 та қабристоннинг 399 таси (шу жумладан, Кегейли туманида 63 та, Чимбой туманида 59 та, Қораўзак туманида 56 та, Тахтакўпир туманида 55 та, Тўрткўл туманида 32 та, Қўнғирот туманида 28 та, Беруний ва Элликқалъа туманларининг ҳар бирида 21 та, Қонликўл туманида 14 та, Мўйноқ туманида 13 та, Нукус шаҳрида 11 та, Шўманой туманида 7 та, Амударё ва Хўжайли туманларининг ҳар бирида 6 та, Нукус туманида 4 та, Тахиатош туманида 3 та қабристонлар) туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларига асос ажратилган ер майдонлари билан туман (шаҳар) Ободонлаштириш Бошқармаларига бириктирилган.
223 та (Тахтакўпир туманида 62 та, Кегейли туманида 61 та, Қораўзак туманида 41 та, Амударё туманида 32 та, Чимбой туманида 17 та, Элликқалъа ва Шўманой туманларининг ҳар бирида 7 та, Қўнғирот ва Нукус туманларининг ҳар бирида 4 та, Нукус шаҳрида 3 та, Тўрткўл ва Мўйноқ туманларининг ҳар бирида 2 та, Хўжайли, Қонликўл ва Тахиатош туманларининг ҳар бирида 1 та) қабристонларида маъмурий ва бошқа бинолар ўрнатилмаган.
293 та (шу жумладан, Кегейли туманида 57 та, Қораўзак туманида 56 та, Тахтакўпир туманида 54 та, Чимбой туманида 51 та, Амударё туманида 37 та, Беруний туманида 10 та, Нукус шаҳрида 7 та, Қўнғирот ва Элликқалъа туманларининг ҳар бирида 6 та, Шўманой туманида 5 та, Қонликўл туманида 3 та, Мўйноқ, Хўжайли, Нукус туманларининг ҳар бирида 2 та, Тўрткўл ва Тахиатош туманларининг ҳар бирида 1 та) қабристонлар девор билан ўралмаган.
Нукус шаҳри, Бағдат кўчасида жойлашган “Байтерак” қабристони, белгиланган тартибда янги қабристон учун янги ер участкаси ажратилмасдан шаҳар ҳокимининг 17.06.2013 йилги 26/06-105-сонли қарорига асос ёпилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори мавжуд бўлмагани ҳолда Нукус шаҳри ҳудудидаги қабристонларда жами 22 та бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотлар ўрнатилган.
39 та (шу жумладан, Чимбой туманида 12 та, Тўрткўл туманида 10 та, Нукус шаҳрида 7 та, Қўнғирот туманида 5 та, Мўйноқ туманида 3 та, Амударё ва Қонликўл туманларининг ҳар бирида 1 та) ҳолатларда турар жой ва жамоат бинолари ҳамда дам олиш зоналари деворидан қабристонгача масофа 100 метрдан кам бўлмаслиги керак деган меъёр бузилган.
Элликқалъа туманида 8 та қабристонлар ҳудудида жамоат ҳожатхоналари мавжуд эмас.
301 та (Чимбой туманида 59 та, Қораўзак туманида 56 та, Тахтакўпир туманида 50 та, Амударё туманида 33 та, Тўрткўл туманида 32 та, Элликқалъа туманида 21 та, Қонликўл туманида 12 та, Мўйноқ туманида
11 та, Нукус шаҳрида 11 та, Шўманой туманида 7 та, Хўжайли ва Тахиатош туманларининг ҳар бирида 3 та, Кегейли туманида 1 та) қабристонларда шу кунга қадар телефон алоқаси ўрнатилмасдан келинган.
233 та (Қораўзак туманида 56 та, Тахтакўпир туманида 54 та, Чимбой туманида 53 та, Тўрткўл туманида 25 та, Элликқалъа туманида 10 та, Қонликўл туманида 7 та, Шўманой туманида 6 та, Мўйноқ, Амударё ва Хўжайли туманларининг ҳар бирида 4 та, Нукус шаҳрида 3 та, Тахиатош туманида 3 та, Кегейли ва Қўнғирот туманларининг ҳар бирида 2 та) қабристонлар шу кунга қадар электр билан таъминланмаган.
Шунингдек, Тахтакўпир ва Тўрткўл туманларида ҳокимликлар томонидан шу кунга қадар хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларини хал этиш учун комиссия ташкил этилмасдан келинган, Нукус шаҳри, Беруний, Хўжайли, Чимбой, Шўманой ва Нукус туманларида эса, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этилган.
Бундан ташқари, Нукус шаҳри, Хўжайли, Шўманой  ва Қораўзак туманларида мазкур комиссиялар томонидан шу кунга қадар хайр-эҳсонларнинг келиб тушиши ҳамда улардан турлари бўйича мақсадли фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тузилмаган ва Бошқармага тақдим этилмаган.
Ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган хато-камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ушбу ташкилотларга таъсир чоралари киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси                                                             А.Иматов