Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ


ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

Қадим замонлардан бошлаб гиёҳванд ўсимликларни тиббиётда оғриқни қолдирувчи восита сифатида ишлатиб келинганлиги ҳаммага аён. Айниқса, Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Хитой, Марказий Америка мамлакатларда кенг тарқалганлигини кўришимиз мумкин. Гиёҳвандликнинг ўша даврда кенг тарқалганлигини мазкур ҳудудларнинг иқтисодий қолоқлиги, диний нуқтаи назардан четда қолганлиги билан изоҳлаш мумкин (дин нуқтаи назаридан гиёҳвандлик воситалари тақиқланмаган). Европада гиёҳвандлик XIX асрдаёқ кенг тарқала бошлаган эди. Мазкур ҳолатнинг янада ривожланиб авж олиши биринчи жаҳон уруши ва 50 – йилларга тўғри келади. Чунки, жангу – жадаллар ўзидан кейин иқтисодий ночорликни, жамиятдаги ижтимоий
ва руҳий ҳолатнинг бузилишига олиб келади, инсонларда ишончсизлик, ҳимоясизлик ҳолати юзага келади. Ижтимоий ҳаётда мувозанатнинг бузилиши иқтисодий танглик, ишсизликка, миграция даражасининг ошишига ва натижада жиноятчиликнинг ошишига сабаб бўлади. Ушбу ҳолатда руҳий бузилишларни, ишончсизликни сунъий йўл билан яъни гиёҳвандлик воситаларини сотиш ёрдамида яхши яшашга интилиш ҳолатлари кўпроқ кузатила бошланди. 20 – йилларга келиб бизнинг мамлакатимизда ҳам турли гиёҳванд воситалари билан муомала қилиш ҳолатларнинг кенг тарқалганлигини ҳам изоҳлаш мумкин. Жамият ўзагини кемирувчи ва унга хавф солувчи мазкур иллатни олдини олиш кераклиги долзарб муаммога айлана борди. Ушбу ҳолатда туб бурилиш жаҳон ҳамжамияти томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга, ишлаб чиқаришга, тарқатишга
ва тиббий мақсадлардан ташқари фойдаланишга қарши бир қатор конвенциялар қабул қилиниши бўлди.
    Булар, 1912 йилги Опиумга қарши Гаага конвенцияси, 1925 йил йилги тозаланган опиумни ишлатиш, сотиш, ишлаб чиқаришни тақиқловчи Женева келишуви, 19 феврал 1925 йилги Опиум бўйича халқаро Женева конвенцияси, 27 ноябрь 1931 йилги “Опиумни чекишни таъқиқлаш тўғрисида”ги Банкокдаги келишув, 1931 йилнинг 13 июлида қабул қилинган гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши қаратилган конвенция, 1936 йил 26 июндаги “Зарарли дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлганликка қарши Женева конвенцияси”
ва ҳ.к. Собиқ иттифоқ республикалари эса мазкур конвенцияларни кетма-кет қабул қила бордилар.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бизнинг мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашда халқаро амалиёт ва тажрибага асосланишган ва таянишган. Шунинг учун ҳам дастлабки норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишда жиноят ҳуқуқий воситаларга катта эътибор берилиб келинган.
Бугунги кунда гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашга доир жиноят қонунини нормаларини халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш жаҳон ҳамжамиятида устувор йўналишлардан бири саналади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандлик муаммоси билан тўқнашмаган давлатни топиш амримаҳол. Боз устига ушбу қора вабо бизнинг келажагимиз – ёш авлоднинг умрини хазон қилишга, мамлакатнинг маънавиятини емиришга сабаб бўлмоқда. Шундай экан, гиёҳвандлик жиноятлари деярли барча давлатларнинг жиноят қонунларида ғайриҳуқуқий қилмиш сифатида жазоланади.
    Гиёҳвандликка қарши кураш ва унинг олдин олиш борасида бир қатор ҳалқаро конвенциялар қабул қилинди. Хусусан:
    – 30 март 1961 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалар тўғрисидаги ягона БМТнинг Конвенцияси” (1972 йил 25 март Протоколга мувофиқ тузатишлар киритилган);
    – 21 февраль 1971 йилдаги “Психотроп моддалар тўғрисида”ги БМТнинг Конвенцияси;
    – 20 декабрь 1988 йилдаги “Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишга қарши кураш тўғрисида”ги Вена Конвенцияси.
    Ўзбекистон Республикаси кўрсатилган ҳалқаро конвенцияларнинг тўлақонли иштирокчиси бўлиб, ушбу конвенциялар юзасидан олинган мажбуриятларнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.
Ўзбекистонда гиёҳвандликни олдин олиш ва унга қарши курашни таъминлаш мақсадида, 1999 йил 19 августида “Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар тўғрисида” қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий мунособатларни тартибга солади
ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат ҳавфсизлигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди.
    Аҳолининг гиёҳвандлик моддаларига тобе бўлиб боришига қарши кураш ушбу иллатга қарши жиноят-ҳуқуқий воситалар ёрдамида кураш оқилона ташкил этилган тақдирдагина самарали бўлиши мумкин.
Барчамизга аёнки, Ўзбекистон Республикаси узоқ йиллардан буён гиёҳвандлик моддаларининг мамлакат маданий ва маънавий ҳаётига салбий таъсири кучайишини инобатга олиб, унга қарши курашни миллий хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида баҳолаб, ушбу иллатига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамиятга қўшилиб, бу борадаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини такомиллаштириш борасида фаол ҳаракатлар олиб бормоқда.


Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бош маслаҳатчиси
2-даражали юрист                ИСАТАЙ АЛДАБЕРГЕНОВ