Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ АСОСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ МУҲИМ ШАРТИДИР


Мамлакатимизда кенг кўламда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунга келиб ҳаётимизда ҳуқуқий маданиятнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳаммамиз
кўриб-билиб турибмиз. Айнан ҳуқуқий маданият фуқароларнинг сиёсий
ва ижтимоий фаоллигини оширишда, уларнинг хоҳиш-иродаси ва фикрини ифодалашда, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда муҳим таъсир ўтказувчи омилга айланмоқда.
Зеро, давлат бошқарувини янгилаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш жараёнини фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Дунё мутахассисларининг олиб борган тадқиқотларини кузатиб, шуни англаш мумкинки, ҳар қандай жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон мавжуд.
Булар – халқ қонун ва қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги, ҳукумат қарорлари халқ томонидан нечоғлик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қай даражада иштирок этиши билан боғлиқ ҳолатлар. Ана шу уч соҳада силжиш бўлмас экан, демократия ҳақидаги ҳамма гап-сўзлар беҳуда бўлиб қолаверади.
Бундай силжишлар бир кунда бўладиган иш эмас, албатта. Шунинг учун юртимизда иқтисодий, сиёсий ва, энг аввало, ҳуқуқий соҳаларда босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказилаяптики, буларнинг барчаси фуқароларимизнинг манфаатларига, уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган. Агар жамиятда фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш учун барча ҳуқуқий, демократик
шарт-шароит яратилган бўлса, аҳолининг ўзи мамлакат ижтимоий ҳаётида, ислоҳотларни амалга оширишда  ихтиёрий равишда ва тобора фаол иштирок этаверади.
Ҳуқуқий маданиятни ривожлантирмасдан туриб мамлакатда
том маънодаги демократияга эришиш қийин. Албатта, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор мақсад-вазифасидир. Яна ҳаммамизга аён бир ҳақиқат бор: Истиқлолга эришилган даврдан бошлаб давлатимиз ва халқимизнинг мақсади, жами эзгу саъй-ҳаракатлари ўсиб келаётган ёшларнинг маънавияти юксак, қалби тоза ва дунёқараши кенг авлод бўлиб вояга етишишига қаратилган.
Дарҳақиқат, эртанги кун бугундан бошланади. Юртимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ жамиятимизнинг эртанги куни эгалари бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Демак, келажак ва келажак авлодлар ҳақида ғамхўрлик қилиш, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ижтимоий ҳимоясини ўйлаш давлатимизнинг бош вазифаларидан бири бўлиб қолаверади.
Шуни ҳам қайд этиш жоиз, мамлакатимизда қонун устуворлиги
ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш
ва либераллаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Зеро, ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш
ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали ҳақиқий демократик жамият бунёд этиш мумкин.
Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, аҳолини, айниқса, ёшларни бой маданий меросимиз, миллий ва тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, демократия ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир. Бу жараёнда ҳуқуқий маданият алоҳида ўрин тутади.
Ҳуқуқий маданият ижтимоий ҳаёт жараёнларига фаол таъсир кўрсатувчи, фуқаролар жипслашувига кўмаклашувчи, юрт барқарорлигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи қадриятдир.
Биз интилаётган фуқаролик жамияти юксак маънавий заминга, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигига, чинакам ҳуқуқий маданиятга таянади. Фуқаролик жамиятида ижтимоий алоқалар, шу жумладан, ҳуқуқий муносабатлар ниҳоятда адолатли бўлмоғи, ҳалоллик, поклик, инсоф, иймон ва виждон асосида қурилмоғи лозим. Бундай жамиятда умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқлари эъзозланади, мўътабар ва муқаддас саналади; инсоннинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат топади; адолат
ва инсонпарварлик, савоб излаш ва саховатпешалик каби олий қадриятлар одамлар ўртасидаги муносабатларнинг белгиловчи мезони сифатида майдонга чиқади. Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий маданияти демократик ва адолатли қонунлар тизими мавжудлигига, ҳуқуқ ва қонун устуворлигига, барчанинг ҳуқуқий тенглигига, ижтимоий адолат тантанасига ва инсон шахси улуғворлигига таянади.  
Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёнида  аҳолиниг сиёсий фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси билан яшаётгани, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради, албатта.
Айни пайтда одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш биз учун долзарб вазифа бўлиб қолаверади.
Чунки, ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклигини намоён этувчи воситадир.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда фуқароларнинг сиёсий маданиятини шакллантириш катта масъулият ва изчилликни талаб этади. Ушбу жараён босқичма-босқич олиб борилаётган демократик ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Зеро, қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юртимизда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлатнинг устувор мақсадидир.



Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими
иш юритувчиси                    
ДИЛБАР НАУРИЗБАЕВА