Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари тайинланди


Турсунов Элмурод Эргашович - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди


Э.Турсунов - 1983 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос. 2006 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.
Э.Турсунов меҳнат фаолиятини 2006 йили Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган.
2007-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
2012-2018 йилларда  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи,  2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Э.Турсунов 2019 йилнинг 19 апрелидан  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва  маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси                                                             Н.Кутлымуратова