Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

10

Иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғри ми


Иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғри ми

2019 йил 18 февраль куни фуқаро Ш.Ч. Беруний тумани адлия бўлимига мурожаат қилиб,  мурожаатида ойлик маошидан унинг розилигисиз ҳар хил ушланмалар ушланиб қолаётганлигидан норози бўлиб, шунингдек бунинг натижасида Олий таълимнинг сиртқи бўлимидаги ўқиши учун шартнома тўловини ўз вақтида тўлиқ тўлай олмаётганлигини, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўради. Туман адлия бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ш.Ч.нинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатда фуқаро Ш.Ч.нинг ойлик иш ҳақи ҳисобчи томонидан  2018 йил ноябрь ва декабрь ойларида 570896 сўм кам ҳисобланганлиги, 2018 йил декабрь ойида фуқаро Ш.Ч.нинг ойлик маошидан унинг розилигисиз газета, журналлар обунаси учун 22 000 сўм, 15 000 сўм суғурта учун ҳамда                   15000 сўм “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамғармаси учун пул ушланганлиги, 2019 йил январь ойи ойлик иш ҳақидан 586 880 сўм асоссиз қирқиб қолинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт. Меҳнат шартномасининг тарафлари келишуви билан белгиланган меҳнат ҳақи миқдори жамоа шартномаси ёки келишувида ўрнатилган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Мазкур кодекснинг 164-моддасига кўра ходимнинг меҳнат ҳақидан унинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан ушлаб қолиниши мумкин. Юқоридаги аниқланган қонунбузилишлар бўйича туман адлия бўлими томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, натижада икки нафар масъул ходимлар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда фуқаро Ш.Ч.нинг 2 090 000 сўм ойлик иш ҳақиси Олий таълимнинг сиртқи бўлимидаги ўқиши учун тўланиши таъминланди.


Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
3-даражали юрист                                                                                                                     С.Раимбекова