Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан семинар ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича манфаатдор давлат органларига, аҳолига шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, банк ходимлари иштирокида семинар ўтказилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон, 2018 йил 27 июндаги ««Yoshlar-Kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармонлари, 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон, 2018 йил 7 июндаги ««Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон ва 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарорлари асосида имтиёзли кредитлар бериш, оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига қаратилди.
Шунингдек тадбирда Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари иштирок этди.