Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди


2019 йил 4 февраль куни Беруний тумани адлия бўлими томонидан тумандаги “Наврўз” ва “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқаро М.Х. ариза билан мурожаат қилиб, уйининг ёнида водопровод қувури ёрилганлигини, натижада сув чуқури пайдо бўлганлигини, ҳаттоки шу чуқурга мактаб ўқувчиларидан бири тушиб ҳам кетганлигини адлия бўлимидан авария ҳолатини бартараф этишга амалий ёрдам беришни сўради.
Туман адлия бўлимининг аралашуви натижасида Сув тармоқлари филиалига огоҳнома киритилиб, 10 кун муддат ичида авария ҳолати баратарф этилди ва фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.  

Беруний туман адлия бўлими бошлиғи У.Атаджанов