Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Отеулиев Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари билан 25 февраль куни Нукус ташқи иқтисодий алоҳалар божхона постида божхона ходимлари ва тадбиркорларга “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтирди.
Шунингдек, Қарор билан тасдиқланган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ва унда белгилаб берилган вазифалар тўғрисида ва 2022 йилга келиб республиканинг 20-ўринга эришишини назарда тутувчи Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини яхшилашнинг “Бизнес юритишни яхшилаш – 2022” мақсадли кўрсаткичлари юзасидан маълумотлар берди.