Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Президент мактаблари-келажак тараққиёти


Ҳаёт йўлида биринши масала- мактаб масаласидир (Абдурауф Фитрат)    

Мамлакатимизда сўнги йилларда жамиятнинг барча соҳаларида ислоҳот ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда халқнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини янада яхшилаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашда кенг кўламли ишлар амлга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги,  бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги белгиланган.
2019-йил 20-февралда «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4199 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорда   2017-20121 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвеститициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилиши ва Президент мактабларининг асосий вазифалари белгиланган.
Шунингдек Қарорда қуйидагилар белгиланди:
Президент мактабларига қабул қилиш республика умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтихон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилиши;
Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил 12 нафардан ўқувчи тақсимланиши;
биринчи ўқув йилида Президент мактабларининг ҳар бирига 5-10 синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилиниши,
Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилиши;
Президент мактабларида STEAM- (Science-табиий фанлар, Technology-технологиялар,. Engineering-техник ижодкорлик, Art-санъат, Mathematics-математика) дастури жорий этилиши,
Президент мактабининг 9-11-синфларида ўқитиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштиришни кўзда тутади;
асосий ўқув дастури билан биргаликда Президент мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилиши;
Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини тақдим этувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate. Advanced Placement ёки International Advanced Levels)  берилади.
Президент мактаблари бевосита Вазирликка бўйсунади.
Қарорда 2019-йил 1-майга қадар Халқ таълими вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда  Президент мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш; кириш имтихонларини ўтказиш ҳамда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва креатив фикрлашини баҳолаган   ҳолда уларни қабул қилиш; Президент мактаблари ходимларини, шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни танлаб олиш, ёллаш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш; Президент мактаблари фаолиятини молиялаштириш ва намунавий штат жадвалини тасдиқлаш каби тартибларни белгилаб берувчи Президент мактаби ҳақидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш вазифаси юклатилган.
Қарорда 2019-2021 йилларда Президент мактабларини қуриш жадвали 1-иловага мувофиқ, Тошкент, Нукус ва Хива шаҳарларда Президент мактаблари фаолиятини ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқланиши, Президент мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда тузилиши ва Комиссиянинг асосий вазифалари белгиланган.
Шунингдек Қарорда Президент мактабларининг жорий фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амлга оширилиши белгилаб берилган.
Қарорнинг 1-иловаси 2019-2021 йилларда Президент мактабларини қуриш жадвалига мувофиқ, бутун республика миқёсида 2019-йилда 3 та, 2020-йилда 5 та, 2021-йилда 6 та жами 14 мактаб, шундан Қорақалпоғистон Республикасида 2019-йилда 1 та мактаб  қуриш режалаштирилган.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Президент мактаблари ўсиб келаётган  иқтидорли ёш авлодни янада қўллаб-қувватлашга, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти ривожланиши ва креатив фикрлаш қобилиятини оширишга, болаларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, ўкиш ва ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда таълим сифатини оширишга ва келажакда етук ва истеъдодли, қобилиятли, креатив фикрловчи, замонавий инновацион ғояларга эга мукаммал кадрларни етиштиришда хизмат қилади.

Қонликўл туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси                                          
Б.Матжанова