Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари


Инсон ҳуқуқларининг таъминлашнинг ҳуқуқий асослари
Беруний тумани адлия бўлимига фуқаро Я.Н. қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, фаррош бўлиб ишлашини, турмуш ўртоғи жазони ўташ муассасасида эканлигини, ҳар ойлик даромади фарзандларининг таъминоти учун етмаётганлигини кўрсатиб, фарзандларига нафақа тайинланишига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил                           15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4 бандига асосан Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Мазкур низомнинг 17 бандига кўра болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза уч босқичда кўриб чиқилади.
Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.
Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга киритади.
Учинчи босқичда ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади, деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, адлия бўлими томонидан “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори талабларига риоя қилган ҳолда фуқаро Я.Н.нинг даромади ва оилавий шароитини ўрганиб чиқиш тўғрисида хат берилди. Фуқаро Н.Я.нинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаси бўйича фуқаро Я.Н.га февраль ойидан бошлаб вояга етмаган икки нафар фарзанди учун олти ой давомида 14 ёшгача болалар нафақаси тўланиш белгиланди.
Демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида фуқаролар мурожаатларининг ваколатли давлат органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қонуний қарорларнинг қабул қилиниши – инсон ҳуқуқларини таъминлаш асосларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Беруний тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси                             Раимбекова Салтанат Махсетовна