Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Тарғибот тадбири ўтказилди


Тарғибот тадбири ўтказилди

        Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан 2019 йил 25 январь куни Тўрткўл тумани банк коллежи катта мажлислар залида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тамонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 789-сон Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида семинар ўтказилди.
        Семинарда Тўрткўл тумани хокимининг ўринбосари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ОФЙ ва МФЙ ходимлари иштирок этти.
    Маълумот учун таъкидлаб ўтиш лозим, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-498-сон қонуни билан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланган.
    Семинар иштирокчилари учун қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор этувчи тарқатма материаллар берилди.

         Тўрткўл тумани адлия бўлими