Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқаронинг иш ҳақиси ўндирилди.


Қонликўл тумани адлия бўлимига Қонликўл тумани Ерназар алакөз кўчаси 11 уйда яшовчи фуқаро Турдымуратов Бахыт Кеңесбаевичдан мурожаат келиб тушди. Фуқаро Б.Турдымуратов 2018 йил 4 январь кунидан 2018 йил 18 май кунига қадар Қонликўл “Агросервис” машина трактор парки маъсулияти чекланган жамияти шартномалар бўйича мутахассиси лавозимида ишлаган. 2018 йил 18 май куни фуқаро Б.Турдымуратов жамиятнинг буйруғига асосан ишдан бўшатилган. Фукаро Б.Турдымуратов   2018 йил 4 январь кунидан 2018 йил 18 май кунига қадар ишлаган даври учун 2.268.383 (икки миллион икки юз олтмиш саккиз минг уч юз саксон уч) сўм иш ҳақисини олмаганлигини билдириб туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, ҳақийқатдан Қонликўл “Агросервис” машина трактор парки маъсулияти чекланган жамияти томонидан фуқаро Б.Турдымуратовнинг иш хақилари шу кунга қадар тўланмаганлиги аниқланди.
Шу муносабат билан Қонликўл тумани адлия бўлими томонидан Қўнғирот туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига фуқаро Б.Турдымуратовнинг иш ҳақисини ўндириб беришни сўраб ариза киритилди. Натийжада Қонликўл “Агросервис” машина трактор пакрки маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан фуқаро Турдымуратов Бахыт Кеңесбаевичнинг 2.268.383 (икки миллион икки юз олтмиш саккиз минг уч юз саксон уч) сўм иш ҳақисини ўндириб бериш бўйича суд буйруғи чиқарилди.

Қонликўл тумани
адлия бўлими бошлиғи                               Т.Асанов