Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қорақалпоғистон Республикасида юридик хизмат ходимлари форуми бўлиб ўтди


Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари иштирокида очиқ форум ташкиллаштирилди.
Мазкур форумда юридик хизмат ходимлари томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб ўзаро тажриба алмашилди.
Жумладан, Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан юридик хизмат ходимларига юклатилган қайси вазифа ва функциялар тўлиқ ёки етарли даражада бажарилмаётганлиги тўғрисида сўз борди.
Форумда кириб келаётган янги йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланаётган “Юридик хизматни мувофиқлаштиришни тубдан такомиллаштириш концепцияси” қизғин бахс мунозаралар билан муҳокама қилинди.
Форум якунида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 7 та қўлланмалар юридик хизмат ходимларига етказилди ҳамда юридик хизматдаги муаммолар юзасидан аноним сўровномалар ўтказилди.
Бундан ташқари навбатдаги мартаба даражаларини олган юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари тантанали тарзда топширилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими