Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.
Комиссия томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий экспертиза
ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш  бўлими бошлиғи Кожаметов Парахат Даулетбаевич топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари томонидан Кожаметов Парахат Даулетбаевични ҳар доим ўзига юклатилган вазифаларни масъулият ва шижоат билан бажаришдаги интизомини ҳурмат қилади, ушбу танлов унинг меҳнат фаолиятидаги масъулиятни янада оширишга ҳизмат қилади.
Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, адлия органларида меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоаси Кожаметов Парахат Даулетбаевични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоаси