Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Инсон ҳуқуқлари қонун ҳимоясида


Мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият сифатида баҳоланади.
Шу нуқтаи назардан, республикамизда олиб борилаётган давлат сиёсатнинг асосий мақсади фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда тўлиқ таъминлашга қаратилган.
Фукароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тўлиқ таъминланиши икки йўл билан амалга  оширилади.
Биринчидан, уларни амалдаги қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш,  иккинчидан  амалдаги қоңун ҳужжатларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни амалга оширувчи институтлар фаолиятини тартибга солишдан иборатдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда юқоридаги икки соҳада ҳам тизимли равишда ислоҳатлар жараёни амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари соҳасида 70дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан БМТнинг ўнта шартномасига қўшилган.     Мамлакатимизда халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган қоида ва принципларига асосланиб миллий қонунчилик тизими яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир қаторда 16 кодекс ва 400дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган.  
    Қабул қилинган қонун ҳужжатлари энг аввало инсон манфаати учун хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир деб, 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади деб белгиланган.    
    Шунингдек амалдаги қоңун ҳужжатларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни амалга оширувчи институтлар фаолияти ташкил этилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳукуқлари бўйича вакил (Омбудсман) лавозими жорий этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда бошқа давлат ва нодавлат муассаса ва ташкилотлар фаолияти соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.
    Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг амалда таъминланиши бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Вазирликда бевосита ушбу муносабатларни амалга ошириувчи Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ташкил этилган. Бўлимга жорий йилнинг 6 ойи давомида фуқаролардан 328та мурожаатлар келиб тушиб, ўзининг қонуний ечимини топмокда.
    Мурожаатларнинг асосий қисми меҳнат муносабатлари соҳасида келиб тушиб, шундан иш ҳақи, ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлигидан норозиликлари билдирилган.
    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт деб,
161-моддасида эса  меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас деб белгиланган.
Фуқаро Т.Юнинг Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасидан 2017 йил апрель ойи ва оқирги ҳисоб-китобига хисобланган иш ҳақилари жами 4.398.262 сўмни ўндиришда амалий ёрдам беришни сўраб йўллаган мурожаати вазирлик томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 161-моддасининг талаблари бўзилганлиги аниқланди ва аниқланган ҳолатлар юзасидан, 2018 йил 28 февраль куни Нукус туманлараро фуқаролаик ишлари бўйича судига Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасидан фуқаро Т.Юсуповнинг
2017 йил апрель ойи ва оқирги ҳисоб-китобига хисобланган иш ҳақилари жами 4.398.262 сўмни ўндириш ҳақида суд бўйриини чиқариш тўғрисида ариза киритилди.
Киритилган ариза Нукус туманлараро фуқаролаик ишлари бўйича судида 2018 йил 5 март куни кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ва фуқаро Т.Юсуповнинг 2017 йил апрель ойи ва оқирги ҳисоб-китобига хисобланган иш ҳақилари жами 4.398.262 сўмни ўндириш тўғрисида суд бўйруғи чиқарилди.