Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Оилавий корхоналар ривожланмоқда


Нукус шаҳрида оилавий корхоналарни ривожлантиришнинг самараларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, банк-молия муассасалари, жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид қонунлар ва қонуности ҳужжатлари янада такомиллаштирилаётгани, соҳани ривожлантириш учун қулай муҳит яратилаётгани, оилавий бизнеснинг молиявий қўллаб-қувватланаётгани қайд этилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 36 оилавий корхона аҳолига савдо ва сервис хизмати кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни оилавий тадбиркорликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли сифатида такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда мазкур қонунни ҳаётга татбиқ этишнинг самарали усуллари, оилавий бизнесни янада ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш, аҳолининг тадбиркорликка оид ҳуқуқий билимларини юксалтириш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида оилавий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.