Мурожаатлар натижалари

Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссияси бошлиғи ўринбосари М.Достановнинг ҚР Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишларининг қонунийлигини кўриб чиқиш бўйича ёзган мурожаати ўрганилиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ер ости, ер ресурсларини муҳофаза қилиш инспекция инспекторлари П.Юсупов ва А.Зариповларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддаси 1-бўлими билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Суднинг 2014-йил 12-июнь кунги қарори билан П.Юсупов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддаси 1-бўлими билан жавобгар деб топилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

Мурожаат:

Тўрткул туманида яшовчи фуқаро А.Реймовнинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ишга туширишда Тўрткул туман ҳокимлиги томонидан қарор қабул қилинмаганидан нарози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида адлия вазирлиги аралашуви билан Тўрткул тумани ҳокимининг 2014 йил 4-февраль куни қурилиши тугалланган автомобилларга хизмат кўрсатиш (автомойка) биносини фойдаланишга қабул қилиб эгалик ҳуқуқини тасдиқлаб бериш тўғрисидаги 108-сонли қарори чиқарилиши таъминланди. 

Мурожаат:

Нукус шаҳар Наурызбаев кўчасида яшовчи фуқаро Г.Сейдуллаеванинг ишга жойлашишга амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга олиб келувчи ҳолатларни бартараф қилиш шунингдек масъул ходимларни интизомий жавобгарликга тортиш тўғрисида тақдимнома киритилди. 

 

Мурожаат:

Нукус шаҳарида яшовчи фуқаро Н.Ильинанинг БТПЖ Нукус шаҳар бўлимининг қарорини бекор қилишда ва имтиёзли пенсияга чиқишда ёрдам сўраб ёзган мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига БТПЖ Нукус шаҳар бўлимининг 01.11.2013 йил 69/1-сонли қарорини бекор қилишни ва Н.Ильинани имтиёзли пенсияга чиқиши тўғрисида даъво ариза киритилиб, даъво аризаси қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Қунғирот туманида яшовчи фуқаро Б.Балтабаев «Узжелдарпас» ОАЖ томонидан ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан касаба ўюшмаси раиси А.Дуйсенбаевга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекиснинг 49-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари Б.Балтабаев билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги бўйруқ бекор қилиниб, бўш юрган кунлари учун иш ҳақиси тўланиши тўғрисида бўйруқ чиқарилди. 

Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига фуқаро Н.Ильинанинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан белгиланган «имтиёзли нафақа»га ўз вақтида чиқарилмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушди.

Натижа:

Мурожаат бўйича бўлим томонидан тегишли тартибда Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво ариза киритилиб, суднинг ажримига асосан Н.Ильинани давлат томонидан белгиланган «имтиёзли нафақа»га чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мурожаат:

Тўрткул туманида фаолият кўрсатувчи «Тан саломатлиги» МЧЖ раҳбари Р.Якуббоевнинг хизмат кўрсатувчи банк томонидан кредит ажратилмётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганилиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш натижасида аниқланишича, «Тан саломатлиги» МЧЖ 2013 йил 12 июль куни «Микрокредит банк» ОАТБ Тўрткул тумани филиалига жамиятнинг айланма маблағини шакллантириш ва жиҳоз сотиб олиш учун йиллик 6 фоиз тўлаш шарти билан жами 31.000.000 сўм миқдорида кредит маблағини сўраб тегишли ҳужжатларни тақдим қилган.

Мазкур ариза «Микрокредит банк» ОАТБ Тўрткул тумани филиали томонидан кўриб чиқилиб кредит шартномаси тузилган.

Вазирлик томонидан «Микрокредит банк» ОАТБ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошқарувчиси номига шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш чораларини кўриб, кредит ажратиш бўйича тақдимнома киритилди.  


Мурожат;

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг «Ишонч телефонии»га Беруний туманида жойлашган «Улуғбек 21» фермер хўжалиги раҳбари Е.Юсупов «Беруний пахта» ОАЖдан қарзини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси;

Ўрганиш натижасида «Беруний пахта» ОАЖ «Улуғбек 21» фермер хўжалигига 1.739.000 сўм фермер қарзини тўлаб берди ва мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди. 

Мурожаат:

Нукус шаҳридаги«Нукус шарқ сулыўы» кўп тармоқли хусусий фирмаси бошлиғи З.Атабаева Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига ОАТБ «Микрокредитбанк» ҚР филиали Нукус бўлими ходимлари томонидан ўз ҳисоб варағидан рухсатсиз пул маблағлари ушлаб қолганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш мобайнида банк томонидан «Нукус шарқ сулыўы» кўп тармоқли хусусий фирмаси ҳисоб варақасидан 8.454.124 сўм ушлаб қолинганлиги аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судига банк ҳаракатларини ноқонуний деб топиб, ОАТБ «Микрокредитбанк» ҚР филиалидан «Нукус шарқ сулыўы» кўп тармоқли хусусий фирмаси фойдасига ноқонуний олиб қўйилган 8.454.124 сўм, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида 2.824.450 сум, банк фоизи ҳисоб ставкасининг 12 фоизи миқдорида 1.014.494 сўм, жами 12.293.068 сўм ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожат:

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг «Ишонч телефони»га Нукус тумани «Шортанбай» АПЖ ҳудудида жойлашган «Назар Ақманғыт» фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Назаров мурожаат қилиб фермер хўжалигига «Қарақалпақдән өнимлери» ОАЖдан 6.243.513 сўм пулини ундиришда ёрдам беришни сўради.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида «Қарақалпақдән өнимлери» ОАЖ «Назар Ақманғыт» фермер хўжалигига 6.243.513 сўм фермер хўжалиги олдидаги қарзини тўлаб берди ва мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги «Ишонч телефони»га Элликқалъа туманида фаолия юритувчи якка тадбиркор А.Сыдыков ўзига тегишли хусусий савдо дўконида «Ўздавнефтгазинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахасисси ҳамда туман газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан дўконда текширишлар ўтказилиб натижада ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг талабларига хилоф равишда текшириш ўтказилганлиги аниқланди.

Юқорида аниқланган ноқонуний текшириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасига аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун юборилди ва қонунбузилишларга йўл қўйган «Ўздавнефтгазинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахасиссига маъмурий баённома расмийлаштирилиб жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига маъмурий жавобгарлик тўғрисида таклиф киритилди.  


Мурожаат:

Қўнғирот туманида фаолият юритувчи «Рустем Қанлыкөлши» фермер хўжалиги раҳбари Р.Реймов «Қўнғирот ун заводи» ОАЖдан Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси юзасидан тўланиши лозим бўлган пулларининг тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирликнинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида “Рустем Қанлыкөлши” фермер хўжалигига жамият 75.225.553 сўм қарз эканлиги аниқланди.

Ушбу қонунбузилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан “Рустем Қанликөлши” фермер хўжалигига шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган 75.225.553 сўм тўлаб берилиши тўғрисида «Қўнғирот Ун заводи» ОАЖ га тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан фермер хўжалигига қарздорликнинг тўлиқ тўланиши таъминланди. 


Мурожаат;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига Нукус шаҳри фуқаролари Г.Ережепова ва Н.Ешпановалар 40-сонли МФЙ томонидан нафақалари тайинланмаганлиги ҳақидаги мурожаат қилган.

Натижа;

Мурожаат бўйича бўлим томонидан аризалар ўрганилиб, 40-сонли МФЙга аниқланган камчиликлар бўйича тақдимнома киритилди. Тақдимномага асосан, МФЙ жавобгар шахслари Г.Калимбетовага ва Г.Калилаеваларга «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда Г.Ережепова ва Н.Ешпановаларга нафақалари берилиши таъминланди.


Мурожаат;

Қўнғирот туманида жойлашган «Феникс шоу» МЧЖ раҳбари А.Абдирахманованинг ТИФ «Миллий банк» Қўнғирот тумани филиали томонидан 2013 йил 3 июнь куни топширилган уч дона тўлов топшириқномаларининг 33-сонли тўлов топшириқномаси ўтказилиб, кейинги иккита 31 ва 32-сонли тўлов топшириқномалари орадан 4 кунга кечиктириб 2013 йил 7 июнь куни ўтказилганлигидан норози бўлиб вазирликка йўллаган аризаси ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Ўрганиш давомида, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан руйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомнинг талаблари бузилишига олиб келинганлиги аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан «Феникс шоу» МЧЖ фойдасига ТИФ «Миллий банк» Қўнғирот тумани филиалига жами 4.757.606 сўм жарима қўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судига даъво ариза киритилди. 


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига фуқаро К.Уразметовнинг ўзининг даволаниш вақтида иш жойидан бўшатилганлигига норозилик билдирган мурожаати келиб тушди.

Натижаси:

Мурожаат бўйича бўлим томонидан ўрганш ўтказилиб, аниқланган қонун бузулиш ҳолати юзасидан тегишли тартибда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдимнома киритилди. Тақдимномага асосан Амударё тумани «Шур ёп» СИУ раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди ва фуқаро ўз ишига тайинланди.


Мурожаат:

Нукус шаҳрида фаолият юритувчи “Барно Нукус” директори Б.Қурбанованинг жамиятга қарашли дорихонада солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Нукус шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан дорихонада ўтказилган қисқа муддатли текшириш жараёнида текширишларни ўтказишни белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланди. Уларга нисбатан МЖтКнинг 2411-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига юборилди. Шунингдек текшириш натижасида тузилган далолатнома ва маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига фуқаро Т.Уразбаеванинг эри вафоти билан боғлиқ жавобгар Д.Мамбеткаримовдан маънавий ва моддий зарарни ундириш ҳақидаги мурожаати келиб тушди.

Натижа:

Мурожаат бўйича бўлим томонидан тегишли тартибда Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво ариза киритилиб, суд тамонидан 5.000.000 сум маънавий ва 3.315.200 сум моддий зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига Чимбой туманида жойлашган «Кару» фермер хўжалиги бошлиғи К.Хожамуратов фермер хўжалигига «Ўзагросуғурта» ДАСК Чимбай тумани булимидан 4.263.000 сӯм суғурта пулини ундиришда ёрдам беришни сӯраб мурожаат қилган.

Натижа

Мурожаатга асосан, Адлия вазирлиги томонидан «Ўзагросуғурта» ДАСК Қорақалпоғистон Республикаси дирекциясига «Кару» фермер хўжалигига 4.263.000 сӯмни тӯлаб беришини сӯраб тақдимнома киритилди ва тақдимномага асосан фермер хўжаликга 4.263.000 сӯм тўлаб берилди ва камчиликларга йўл қўйган икки нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. 


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига фуқаро Ф.Махамбетова «Шимолгазтамийнат» унитар корхонаси филиали ходимлари ҳаркатларидан норози бўлиб шикоят қилган:

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаро Ф.Махамбетовага ҳисобланган 44.408 сўм пения бекор қилиниб 82.755 сўм қайтариб берилди.

Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига Қўнғирот туманида жойлашган «Рустем Қонликулчи» фермер хўжалиги бошлиғи Р.Реймов фермер хўжалигига «Қўнғирот ун заводи» ОАЖ томонидан 2012 йил бошоқли дон ҳосилининг 75.225.553 сўми тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида «Қўнғирот ун заводи» ОАЖ га қарзни ундириш юзасидан тақдимнома киритилди ва мазкур тақдимномага асосан «Қўнғирот ун заводи» ОАЖ томонидан фермер хўжалигига 75.225.553 сўм тўлаб берилди ҳамда камчиликларга йул қуйган шахсларга нисбатан интизомий жазо қўлланилди.


Мурожаат 

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига фуқаро А.Раджаповнинг иш ҳақиларини ўз розилигисиз ўшлаб қолинганлигидан норозилик билдириб, «Ишонч телефони»га қилган шикояти келиб тушди.

Натижаси

Мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилиб, бўлим ходимларининг аралашуви натижасида А.Раджаповнинг иш ҳақилари нотўғри ушлаб қолинганлиги аниқланиб, ноқонуний ушлаб қолинган иш ҳақи ходимга қайтариб тўлаб берилди ва айбдор мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га Амударё тумани Манғит шаҳрида яшовчи якка тадбиркор Ф.Мадрахимова ОАТБ «Микрокредитбанк» Манғит филиали томонидан очилган ҳисоб-варағидаги пуллари йўқ қилинганлигини билдириб мурожаат қилди.

Натижаси

Юқоридагиларга асосан, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорига қонун доирасида кўриб чиқиш учун хат юборилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судига даъво ариза киритилди.


Мурожаат.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига фуқаро П.Тохсабиновнинг ўғли томонидан аукционда ютиб олган ер участкасига тегишли ҳужжатларни Тўрткул тумани ҳокимлиги томонидан берилмаётганлигига норози бўлиб ёзган шикояти келиб тушди.

Натижаси

Мурожаат бўйича бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар ўрганилиб, бўлим ходимларининг аралашуви натижасида фуқаро П.Тохсабиновнинг ўғли А.Абдухаликовга ерга шахсий мулк эгалигини тасдиқловчи давлат гувоҳномаси олиб берилиб, айбдор мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриш ҳақида туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.


Мурожаат

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига «Жулдыз-К95» МЧЖ раҳбари А.Мирзамуратов Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан жамиятнинг 09.10.2012 йил 66 ва 67-сонли хатларига ёзма равишда жавоб берилмаганлигини билдириб мурожаат қилди.

Натижаси

Давлат солиқ инспекцияси томонидан жамиятнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талаблари бузилишига олиб келинган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи П.Ниятуллаевга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг қарори билан П.Ниятуллаев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида жаримага тортилди.


Мурожаат

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га «Абдибек-тахта» МЧЖ раҳбари Т.Казбеков ОАТБ «Агробанк» Тахтакўпир филиали томонидан молия маблағларини кўпайтириш учун кредит ажратилишини сўраган аризасига ёзма равишда жавоб берилмаганлигидан норози бўлиб ва кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Натижаси

Мурожаатни ўрганиш натижасида филиал бошқарувчиси Б.Ниязбеков Т.Казбековнинг 2013 йил 28-февраль кунги мурожаатига тегишли тартибда кўриб чиқиш муддати бузилган ҳолда жавоб берилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ОАТБ «Агробанк» Тахтакўпир филиали бошқарувчиси Б.Ниязбековга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир тумани судига маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимнома киритилди.

«Абдибек-тахта» МЧЖга 2013 йил 04-апрель куни 95.000.000 сум кредит ажратилди. 


Мурожаат;


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқаро Р.Каримхожаеванинг олдин ишлаган мактабида иш ҳақлари тўғрисида маълумот сақланмаганлиги сабабли пенисияга чиқиш муаммо бўлаётганлигидан норозилик билдириб, ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Натижа;


Мурожаат бўйича бўлим ходимларининг аралашуви натижасида Р.Каримхожаевага ишлаган даврларига иш ҳақлари тўғрисидаги маъумотлар амалдаги энг кам иш ҳақи ҳисобидан ёзиб берилиб, мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат;


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига фуқаро С.Муртазаеванинг қарз пулларини ундириб беришда ёрдам сўраб ёзган шикояти келиб тушди.

Натижа;


Мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилиб, қарздорлар З.Еримбетова ва А.Емжаровалардан С.Муртазаеванинг фойдасига қарз пулларини ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Нукус туманида жойлашган «Асадбек-Жасурбек» хусусий фирмаси бошлиғи М.Гаипов «ишонч телефон»ига мурожаат қилиб, хусусий фирманинг «Қарақалпақданѳнимлери» ОАЖ дан 3.227.330 сӯм қарзларини ундиришда амалий ёрдам беришни сӯраган.

Натижаси:

Мурожаат ӯрганилиб, “Қарақалпақданѳнимлери» ОАЖдан «Асадбек-Жасурбек» хусусий фирмасига 3.227.330 сӯмни тӯлаб беришини сӯраб такдимнома киритилди ва тақдимномага асосан, «Қарақалпақданѳнимлери» ОАЖдан 3.227.330 сӯм хусусий фирмага тўлаб берилди.


Мурожаат:

«IST TELEKOM» МЧЖ хориж корхонасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими бошлиғи «KINFO NUKUS» МЧЖ билан 2011 йил 16 феврал куни тузилган №23А01№0192/2011-сонли шартнома шартлари бажарилмаётганлиги юзасидан нарози бўлиб, вазирликнинг 223-81-03 рақамли «Ишонч телефони»га жорий йилнинг 21-сентябрь куни мурожаат қилди.

Натижа:

Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида «KINFO NUKUS» МЧЖнинг «IST TELEKOM» МЧЖ хориж корхонасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими олдида қарздорлиги борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича жамиятга шу куни кўрсатма хат қилиниб, қарздорлик тўлиқ ундирилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг 223-38-00 сонли «Ишонч телефони»га Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, «Қангли» ОФЙда истиқомат қилувчи Т.Қудайбергеновнинг иш ҳақиларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.

Натижа:

Мурожаат юзасидан жойга чиқиб ўрганиш ўтказилгач, «Қўнғирот» МТП жамиятидан Т.Қудайбергеновнинг 2 141 022 сўм миқдоридаги иш ҳақи пулларини ундириб бериш тўғрисида суд буйруғини чиқариш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судига ариза киритилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Инонч телефони»га Тахтакўпир туманида жойлашган «Абдибек-тахта» МЧЖ раҳбари Т.Қазбековнинг ДТ «Халқ банк» ҚР филиали томонидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида, жамият раҳбари томонидан 14 май куни ДТ «Халқ банк» Тахтакўпир филиалига кредит сўраб мурожаат қилган қилгани ва банк томонидан мурожаатга ёзма равишда жавоб берилмагани аниқланди.

Ушбу хатти-харакатлари билан банк бошқарувчиси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2011 йилги «Кичик бизнес ва якка тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик мухитини шакиллантирилишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ4354-сонли Фармони талаблари бўзилишига йўл қўйган.

Аниқланган қонунбузилиш тўғрисида ДТ «Халқ банк» Тахтакўпир филиали кредит бўлими раҳбари А.Турдикуловга маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида баённома расмийлаштирилди ва банк томонидан 150 000 000 сўм кредит ажратилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га Хўжайли туманида жойлашган «Туран Хамид» МЧЖ раҳбари С.Абдуллаев ўзига тегишли дўкон учун кадастр ходимлари томонидан мулкка эгалик қилиш тўғрисида гувоҳнома берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиб чиқишда Хўжайли туманида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан ерга ва мулкка эгалик қилиш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га Тўрткул туманида жойлашган «Шахс транс» МЧЖ раҳбари М.Рузимбетовнинг ТИФ «Миллий банк» Тўрткул филиали томонидан жамият ходимларининг иш-ҳақларини нақд пулда бермаётганлигидан нарози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Мурожаат юзасидан жойга чиқиб ўрганиш ўтказилгач, “Миллий банк” томонидан иш ҳақлари тўлиқлигича ажратилиб берилди.


Мурожаат

Фуқаро С.Авезованинг қарзга берган пулларин ундириб беришда ёрдам сўраб ёзган шикояти бўлим томонидан ўрганилиб, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижаси

С.Авезованинг фойдасига 7.395.395 сўм ундириш тўғрисида суд қарори қабул қилиниб, мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Сабировнинг «ҚҚавтотеххизмати» ОАЖдан 1.990.113 пения пулларин ундириб беришда ёрдам сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Натижаси

Ўрганишда фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво ариза киритилди ва даъво қаноатлантирилди.


Мурожаат

Амударё туманида фаолият кўрсатувчи якка тадбиркор У.Курбаниязовнинг хизмат кўрсатувчи банк ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб йўллаган мурожати ўрганилганда, ОАТБ «Микрокредитбанк» Манғит филиали томонидан ҳисоб варағи очиш ва хизмат кўрсатиш шартномаси шартлари бузилгани ҳолда тадбиркорлик субъектнинг ҳуқуқлари паймол қилинганлиги аниқланди.

Натижаси

Мурожатни кўриб чиқиш жараёнида банк ходими Қ.Эргашевга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун туман прокуратурасига юборилди ва киритилган тақдимномага асосан, 2.500.000 сўм пул маблағи якка тадбиркор У.Қрбаниязовга қайтарилди.


Мурожаат

Кегейли туманида фаолият кўрсатаётган «Шортан-ата» фермер хўжалиги раҳбари Қ.Тохсейтовнинг 2009 йилда ҚҚ «Электртамоқлари» ОАЖ, Кегейли туман филиалига ўтиб кетган 22.271.841 сўмни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Натижаси

Ушбу шикоят ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам «Шортан-ата» фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан 22.271.841 сўм ҚҚ «Электртамоқлари» ОАЖ, Кегейли туман филиалига ўтиб кетганлиги аниқланди. Киритилган даъво аризага асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ «Шортан-ата» фермер хўжалигига 22.271.841 сўм тўлиқ қайтарилди.


Мурожаат

Нукус туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Нурмухаммед-Абдисамат» фермер хўжалиги раҳбари Ж.Байниязов тумани ҳокимининг «Фермер хўжалиги ер майдонларини ҳокимликнинг заҳира ер ҳисобига қайтариб олинганлигига» қариридан норози бўлиб амалий ёрдам беришни сўраб шикоят ёзган.

Натижаси

Фермер хўжалиги раҳбарининг хати туман ҳокимлигининг девонхона бўлимидан нусха олинди ва ушбу хат Ж.Байниязов томонидан ёзилмаганлиги аниқланди.

Юқоридаги аниқланган ҳолат бўйича, Нукус тумани прокуратурасига туман ҳокимининг қарорини бекор қилиш тўғрисида протест киритиш тўғрисида ва туман ҳокимлиги ходимларининг ҳаракатларига қануний баҳо бериши тўғрисида таклиф киритилди. Нукус тумани прокуратураси томонидан туман ҳокимининг қарори бекор қилиш тўғрисида протест киритилди ҳамда туман ҳокимлигининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 


Мурожаат:

«IST TELEKOM» МЧЖ хориж корхонасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими бошлиғи «KINFO NUKUS» МЧЖ билан 2011 йил 16 феврал куни тузилган №23А01№0192/2011-сонли шартнома шартлари бажарилмаётганлиги юзасидан нарози бўлиб, вазирликнинг 223-81-03 рақамли «Ишонч телефони»га жорий йилнинг 21-сентябрь куни мурожаат қилди.

Натижа:

Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида «KINFO NUKUS» МЧЖнинг «IST TELEKOM» МЧЖ хориж корхонасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими олдида қарздорлиги борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича жамиятга шу куни кўрсатма хат қилиниб, қарздорлик тўлиқ ундирилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг 223-38-00 сонли «Ишонч телефони»га Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, «Қангли» ОФЙда истиқомат қилувчи Т.Қудайбергеновнинг иш ҳақиларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.

Натижа:

Мурожаат юзасидан жойга чиқиб ўрганиш ўтказилгач, «Қўнғирот» МТП жамиятидан Т.Қудайбергеновнинг 2 141 022 сўм миқдоридаги иш ҳақи пулларини ундириб бериш тўғрисида суд буйруғини чиқариш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судига ариза киритилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Инонч телефони»га Тахтакўпир туманида жойлашган «Абдибек-тахта» МЧЖ раҳбари Т.Қазбековнинг ДТ «Халқ банк» ҚР филиали томонидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида, жамият раҳбари томонидан 14 май куни ДТ «Халқ банк» Тахтакўпир филиалига кредит сўраб мурожаат қилган қилгани ва банк томонидан мурожаатга ёзма равишда жавоб берилмагани аниқланди.

Ушбу хатти-харакатлари билан банк бошқарувчиси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2011 йилги «Кичик бизнес ва якка тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик мухитини шакиллантирилишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ4354-сонли Фармони талаблари бўзилишига йўл қўйган.

Аниқланган қонунбузилиш тўғрисида ДТ «Халқ банк» Тахтакўпир филиали кредит бўлими раҳбари А.Турдикуловга маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида баённома расмийлаштирилди ва банк томонидан 150 000 000 сўм кредит ажратилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га Хўжайли туманида жойлашган «Туран Хамид» МЧЖ раҳбари С.Абдуллаев ўзига тегишли дўкон учун кадастр ходимлари томонидан мулкка эгалик қилиш тўғрисида гувоҳнома берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиб чиқишда Хўжайли туманида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан ерга ва мулкка эгалик қилиш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилди.


Мурожаат:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га Тўрткул туманида жойлашган «Шахс транс» МЧЖ раҳбари М.Рузимбетовнинг ТИФ «Миллий банк» Тўрткул филиали томонидан жамият ходимларининг иш-ҳақларини нақд пулда бермаётганлигидан нарози бўлиб мурожаат қилди.

Натижаси:

Мурожаат юзасидан жойга чиқиб ўрганиш ўтказилгач, “Миллий банк” томонидан иш ҳақлари тўлиқлигича ажратилиб берилди.