Фарзанд – оила қувончи

Фарзанд – бу ота-онанинг қувончи, бахти, ҳаёт давомчиси. Фарзанд бу шундай инсон-ки, унинг қалби пок, тоза ва беғубор. Фарзанд нафақат оила учун, балки жамият ва Ватан учун ҳам азиздир. Сабаби юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлод-юртимизнинг келажагидир.

Ота-онанинг бирдан-бир орзуси - фарзанд куриш ва ўз фарзандини соғлом туғилиб, аҳлоқан пок ҳамда маънавий камол топган инсон бўлиб вояга етказишдир. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ўз нутқидабу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди, ўз зурриёдининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди. Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз” деб таъкидлаган эди.

Президентимиз томонидан юртимизда 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барчамизга манзур бўлди. Фарзандларимиз баркамол бўлиб ўсишини таъминлаш, халқимизнинг азалий эзгу анъаналаридан саналади. Асрий хоҳиш ирода ва давлатимиз сиёсатидаги устувор вазифаларнинг бу даражадаги муштараклиги фарзандларимизга янада юксак ғамхўрлик ва эътибор қаратишга мустаҳкам асосдир. Юртимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва албатта, бахтли – саодатли яшашлари учун барча шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар мавжуд. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база ҳам яратилган.

Конституциямизнинг 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл- насабидан ва фуқаролик ҳолатидан катъий назар қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” дейилган. Асосий Қонунимизда ушбу норманинг мавжудлиги бошқа қонун ҳужжатларини ҳаётга тадбиқ этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмокда.

Ўз ҳаёти, маънавияти ва келажагининг бунёдкори бўлган бола шахсининг камол топишида оила муҳити, соғлом турмуш тарзи биринчи даражали роль уйнайди. Ота-она оиланинг муқаддасилигини дилдан хис этиши, унинг мустаҳкам, баркарор ва умрбоқий бўлишида маъсулиятини чуқур англаши, фарзанди ҳаётида юксак маънавий-аҳлоқий миллий ва умуминсоний қадриятлар ўрнини мустаҳкамлайди, оиланинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеини оширади. Сабаби, оила - жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва демографик ривожланишига пойдевор бўлувчи асосий ижтимоий институт саналиб, ундаги муҳит қанчалик соғлом бўлса, Ватан шунчалик гуллаб яшнайди, тараққий этади. Зеро, кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатни яратишнинг муҳим шартларидан бири ҳар жиҳатдан соғлом, мустақил фикрловчи, маънавияти юксак авлодни тарбиялашдир. Оила фаровонлиги ва унинг равнақи, гўллаб яшнасин, деган ҳар бир ота-она соғлом фарзанд дунёга келиши учун кайғуриши, келажак сари интилиб яшамоғи зарур.

Ота-она доимо ўз фарзанди тимсолида эзгу орзу-ниятлар юзага чиқишини тасаввур қилади. Умуман бугунги кунда амалга ошираётган барча ишларимиз биринчи галда фарзандларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Одобли, билимдон, ақлли, соғлом, меҳрибон ҳамда меҳнатсевар фарзанд нафақат ота-онасининг, балки бутун жамият ва халқнинг бойлигидир. Фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашимиз, уларнинг камолга етиши, соғлом ҳаёти ва ёруғ келажагини таъминлашимиз, маънавият қўрғони бўлган оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини зинҳор ёддан чиқармаслигимиз лозим.

 С.Пирназарова, Нукус шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш