Соғлом болани тарбиялашда оиланинг ўрни

Инсон камол топиб, вояга етадиган маскан оиладир. Оила барқарорлиги, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат ва жамият тараққиётининг даражасини белгилаб беради. Маълумки, оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи буғинидир. Жамият ана шу буғинлардан ташкил топади.

Оила аьзолари бир-бири билан умумий турмуш, ўзаро иқтисодий - мулкий, ҳуқуқий, аҳлоқий, руҳий жиҳатдан бир-бирига боғланади.

Табиийки соғлом боланинг туғилиши онанинг соғлигига боғлиқ. Соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма хасталикларга чалинган фарзандлар туғилишининг олдини олишда никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши муҳим аҳамиятга эгадир. Соғлом ота – онадан соғлом фарзандлар дунёга келишини ҳисобга оладиган бўлсак, никоҳга кирувчи шахсларнинг соғлом бўлишлари ҳам жамиятимиз учун ғоят муҳимдир. Шу боис, қонунчликлигимизда бу борада муайян талаблар шакллантирилган. Мазкур муносабатлар жонли, ўзгарувчан жараёндир. Шунга кўра, ҳар бир жамият ўзига хос ва мос оила шароитини турини танлайди ва шакллантиради. Қонунчилигимизда никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилиши қатьий белгилаб қўйилган. Шунингдек, ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганига ҳамда ушбу текширувларнинг натижаларидан хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозимлиги никоҳнинг ишончнома буйича ёки вакил орқали, шунингдек, тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмаслиги фақат оилаларнинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади, уларда соғлом болалар туғилишига замин яратади. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар бир оиланинг мустаҳкам бўлишида ҳам моддий, ҳам маънавий мезон асосий ўрин эгаллайди. Шу боис юртимизда оилаларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва албатта, бахтли яшашлари учун барча шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар мавжуд. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган бўлиб, тегишли қонун ҳужжатлар тобора такомиллаштириб борилмокда.

Асосий қонунимизнинг 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан катъий назар қонун олдида тенгдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” дейилган. Конституциямизда ушбу норманинг мавжудлиги бошқа қонун ҳужжатларини ҳаётга тадбиқ этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмокда.

Соғлом ва мустаҳкам оила, биринчи навбатда, янги қурилаётган ёш оилалар масалалари – давлатимиз ва жамиятимиз, маҳаллаларимизнинг доимий эътиборида турадиган устувор вазифа ҳисобланади.

Юртбошимиз таъкидлаганидек ”Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”. Келажак авлодга юксак эьтибор ва ғамхўрлик намунаси сифатида 2014 йилнинг “ Соғлом бола йили ” деб эьлон қилинишида фарзандларимизнинг камолга етиши, соғлом ҳаёти ва ёруғ келажагини кўриш орзуси мужассамлашган.

З.АлиеваКегейли туман 1-сон ФҲДЁ бўлими инспектори


Рўйҳатга қайтиш