Ноқонуний никоҳ оқибатлари

2014 йил мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилинди, бунинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритар эканмиз, Президентимиз айтганидек, «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади».

Ватан оиладан бошланади, демак оила инсон умрининг мазмуни. Унинг асл мазмунида катта маъно, катта эзгу тилаклар, ишонч, яхшиликлар, инсонпарварлик, меҳр-мурувват, ҳурмат-иззат, ҳайр-саҳоват, адолат, хуллас халқимизни келажакка боғлайдиган нурафшон йўллар турибди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида «Оила жамиятининг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат томонидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг эркин келишувига ва тенг ҳуқуқлилига асосланган» дейилган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 40-бандида, «Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота-онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, унинг ота-онаси ёки қонуний вакили) томонидан (ФҲДЁ) органига биргаликда берилган аризаси асосида амалга оширилади» дейилган.

Бобомиз соҳибқирон Амир Темур «Ўғилларимизни, невараларимизни уйлантириш ташвиши билан келин излашга эътибор бердим. Бу ишни давлат иши билан тенг кўрдим» деган эди ўз ўгитларида.

Бизнинг ота-боболаримиз қадим замонлардан бошлаб, бўлажак оила эгалари бўлган икки ёшни эр-хотин қилиб, қонуний никоҳдан ўтказишга катта эътибор берган. Агар никоҳдан ўтмаса, қатъий чоралар қўлланиб, тартибга чақириб, уларни қаттиқ қоралаган. Чунки, фарзанд никоҳсиз дунёга келса, кечирилмас ҳолат, деб ҳисоблаган. Қонуний никоҳдан ўтмаган оилада тинчлик бўлмайди, ишончсизлик келиб чиқиши натижасида ажримларга олиб келади. Никоҳсиз фарзанд отаси бор тирик етимлар қаторида туради. Она эса елғиз оналар қаторида маҳаллада рўйхатга олинади. Бунинг барчаси, оила ҳуқуқи ҳақидаги ҳуқуқий билимларимизнинг пастлиги, турмушга маъсулиятсиз енгил қараш ҳисобланади.

Бизнинг Чимбой тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими шундай қонуний никоҳни қайд этмай қурилган оилаларнинг олдини олиш учун маҳаллалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тиббиёт ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, қонуний никоҳни қайд этмай қурилган оилаларнинг оғир оқибатлари ҳақида жойларда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини режа асосида олиб бормоқдамиз. Агар, маҳаллаларда уйланиш ёки турмушга чиқиш ҳолатлари юз берса, дарҳол бизни огоҳлантириб, шу оилага бориб, қурилаётган оила эгалари ёки уларнинг ота-оналари билан яқиндан суҳбатлашиб, қонуний никоҳдан ўтиш кераклигини, бўлмаса, оғир оқибатларга олиб келишини тушинтирамиз. Бу ҳақида маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Сир эмаски, авваллари ёш оила эгалари болали бўлгандан кейин ноилож никоҳдан ўтарди. Ҳозир бундай ҳолатларга чек қўйилди. Қонунга асосланган ҳолда биз уларнинг ота-оналигини белгилаб, номига туғилганлик ҳақида гувоҳнома бериб, рўйхатдан ўтказамиз.

Биз «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг кундалик ишларимизни қўлга олиб, уларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича барча чораларни кўрамиз.

Т.МамбетмуратоваЧимбой тумани ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш