Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш

Давлатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек унинг нуфузини ошириш, ҳуқуқий сосларини токомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳақиқатан ҳам, оила келажак авлодга кучли таъсир этувчи чинакам тарбия масканидир. Шу боис ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмклашиш, айниқса уларнинг оила қуришларига жиддий эътибор қаратиш барчадан катта масъулят талаб этади. Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳам қариндошлар ўртасида никоҳ шунингдек, қизларни эрта узатиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва бу салбий оқибатларга олиб келаётган ушбу масалага янада теранроқ назар ташлаш, янада масъулиятлироқ ёндашиш лозимлигини кўрсатади.

Мамлакатимизда бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш ўринли. Эрта оила қўрган шахслар, шунингдек, бунга йўл қўйган ота-оналар, таълим ва диний муассаса ходимлари жавобгарлика тортилмоқда. Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик, яъни никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга, ёки уни эрга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун уун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилди.

Бу ўзгаришлар ҳам шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддасида таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, шунингдек, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мажбурийлиги, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида эса ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Оила муқаддас даргоҳ, соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни мухим ва бетакрордир. Инсон саломатлиги ва маънавий камолотининг биринчи пойдевори оилада қўйилади. Жамият ривожланиб, маънавий омилларнинг ижтимоий тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ортган сари оиладаги тарбия эътибор ҳам кучаяди.

Никоҳга қадам ташлаётган ҳар бир қиз ва йигит биринчи навбатда оилага ҳар томонлама яъни физиологик ва рухий жиҳатдан соғломлиги, тайёрлиги, қураётган оиласини келажакда она ва ота бўлишга, фарзанд тарбияси билан шуғилланишга тайёрлигини обдон уйлаши зарур. Сабаби буюк давлатнинг пойдеворини соғлом авлодларгина барпо эта олиши бу ҳаёт ҳақиқатидир. Бизнинг мустакил давлатимизда маънавий баркомол, жисмонан соғлом авлодни тарбиялашга катта эътибор берилмоқда.

Шу йилни ҳурматли Президентимиз томонидан “Соғлом бола” йили деб аташининг ўзи ҳам ёшларни, келажакни қўллашидан уларни қайғуришидан, ғамхўрлик қилишининг ифодасидир.

Бугинги кунда бизнинг ёшларимизнинг айримлари оила қўришга тайёр бўлмасидан эрта турмуш қўриш оқибатида, шунингдек, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ажрашишларга сабаб бўлмоқда.

Албатда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида никоҳ қўриш ёши қизлар учун 17, ўғил болалар учун эса 18 ёш деб белгиланган, лекин бу дегани ана шу ёшда никоҳ қўриш шарт дегани эмас албатта.

Эрта никоҳнинг олдини олиш учун биз ёшларга биринчи навбатда соғлом бўлиши зарурлиги, касб-ҳунарли бўлишини, етук мутахассис бўлиб ота-онаси, ватани олдида ёруғ юзли бўлишини ўргатишимиз лозим. Айниқса қизларнинг оиладаги ўрни улуғ ва аҳамиятли. Сабаби аёл суюкли ёр, меҳрибон она. Шунинг учун ҳам қизларни эрта турмушга бермасдан уларни илм олишга, ҳунар ўргатишга, урф-одатларимизни, қиз болага мос бўлган миллий қадриятларимизни ўргатишимиз лозим.

Хулоса қилиб айтганда, юртимизда никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётда рўй берадиган салбий ходисаларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, бакамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад ҳам соғлом ҳам мустаҳкам оила барпо этишдир. Чунки, ватан оиладан бошланади.

А.Сагиндикова, Тахтакўпир тумани ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш