Шартномавий–ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда адлия органларининг ўрни ва аҳамияти

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг карорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2011 йилги ПҚ-1602-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги Низомга амал қилиб қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими ушбу Низомга асосан бўлим хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик шартномаларини тузишда ва уларни бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлаш вазифаларини амалга оширади.

Вазирликда асосан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан туздирилган ва тузилаётган шартномаларнинг, шундан ташқи ва ички шартномаларнинг қонуний тузилиши ва бажарилишини амалий ёрдам кўрсатиш йули билан текшириш, назорат қилиш, аниқланган камчиликлар, шартнома интизомини бузган ва бузилишига йўл қўйган лавозимли шахсларнинг маъсулиятини кўчайтириш бўйича бўлим томонидан ўрганишлар ўтказилиб, хўжалик юритувчи субъектларининг бўзилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Ушбу мақсадларда вазирликнинг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимида (8361) 223-34-00 ишонч телефони ташкил қилинди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ишонч телефони»га Тахтакўпир туманида жойлашган «Ғарезсизлик-Тахта» фермер хўжалиги бошлиғи Ю.Палванов 2011 йил ҳосили учун тўзилган контрактация шартномасига асосан етказиб берилган пахта хом ашёси учун «Халқабад момиғи» ХЖ томонидан 90 фоизлик тўламларди ўз вақтида тўламаганлигидан норози бўлиб «Ишонч телефони»га қилинган мурожаати вазирлик ходимлари томонидан ўрганлиб чиқилди.

Аниқланишича, «Ғарезсизлик-Тахта» фермер хўжалиги «Халқабад момиғи» ХЖ билан 25.02.2011 йил 10 гектар ер мойданидан 18 тонна пахта хом ашёсини ётказиб бериш ҳақида 51-сонли контрактация шартномаси тузилган.

Фермер хўжалиги томонидан шартномада кўрсатилган пахта хом ашёсини миқдорининг ортиғи билан бажариб, ҳақиқатдан умумий баҳоси 27.460.635 сўмлик 36,5 тонна пахта хом ашёсини «Халқабад момиғи» ХЖ га етказиб берилган.

Аммо, «Халқабад момиғи» ХЖ ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни шартноманинг 4.3 –бандига асосан «Хўжалик»ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 90 фоизлиги ҳисобидан терим учун юбарилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2011 йилнинг 31-декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган бўлсада, яъни мурожаатни ўрганиш кунига қадар 11.855.306 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Шартноманинг 5.3-бандининг 2-қисмига асосан «Тайёрловчи» «Хўжалик»га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши кўрсатилган бу 3.129.801 сўмни ташкил қилди.

Мазкур ҳолат бўйича «Ғарезсизлик-Тахта» фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судига жами 14.985.107 минг сўмлик даъво ариза киритилди. Суд қарорига асосан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди. Шунингдек, «Халқабад момиғи» ХЖ нинг раиси Ж.Бердимуратовга нисбатан шартнома мажбурятларини ўз вақтида бажармаганлиги боис ЎзР МЖтК-нинг 176-1-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамиз ўз миллий мустақиллигини тобора мустаҳкамлаб, бозар иқтисодиёти сари дадил боришида, хўжалик шартномаларини тузишда ва уларни бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ривожлантиришда, мамлактимизда қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини чуқурлаштириш, бу соҳанинг моддий базаси ва молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни рағбатлантириш, аграр соҳада ислоҳотларни янада юқори босқичга кўтариши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Адлия вазирлигининг Шартномавий

ҳуқуқий ишларни назорат қилиш

бўлими бош маслаҳатчиси З.Ходжахметов