Олди сотди шартномасини расмийлаштириш

Дата: 14.09.2016    

Олди сотди шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошка конун хужжатлари билан тартибга солинади. Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф сотувчи товарни бошқа тараф сотиб олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммасини тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексида ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Олди сотди шарномаларининг чакана олди-сотди, кўчмас мулкни сотиш, корхонани сотиш,айирбошлаш,ҳадя ва автомототранспорт воситаларини сотиш каби ва бошқа турлари мавжуд булиб, ушбу шарномаларни нотариал тасдиқлатиш учун конун хужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган булса, мазкур битимлар нотариал тасдиқланиши шартлиги белгиланган.

Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади. Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон фуқароларининг шахси — миллий паспорт; 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар, бунда: ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно; хорижий фуқароларнинг шахси — уларнинг миллий паспорти, бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси; фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

Шунингдек,нотариус жисмоний шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ва юридик шахслар ўртасида ҳамда юридик шахслар ўртасида тузиладиган автомототранспорт воситаларини ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмларни, уларнинг номерли агрегат ва тиркама, ярим тиркамаларини бошқа шахсга ўтказиш каби битимларни тасдиқлайди.

Мазкур битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш қонунда белгиланган тартибда гербли махсус бланкаларда амалга оширилади.

Бунда, бошқа шахсга бериш бўйича битимнинг биринчи нусхаси гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатламаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно. Тақиқ ва хатловнинг йўқлиги ҳақидаги маълумот беш кун муддатда амал қилиши курсатилган. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган ёки битим тасдиқланаётган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп билан тасдиқланади. Штамп ўн кун мобайнида амал қилади.

Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тури битим матнида қуйидагилар кўрсатилиши; битимнинг номи, битим тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи ва тузилган санаси; тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги; битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи; автомототранспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, қуввати (от кучи); транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги; автомототранспорт воситасининг тарафлар томонидан келишилган баҳоси; автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқламаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар; давлат божи қайси тараф томонидан тўланганлиги ҳақидаги маълумот; битим неча нусхада тузилганлиги ва қайси рақамли гербли махсус бланкада расмийлаштирганлиги ҳақидаги маълумотлар.

Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ва бошқа турдаги битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатидан ўтказилиши кераклиги ва мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади деб ёзиб қўйилади. Битимнинг тасдиқловчи ёзувда гербли бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим. Тарафларнинг ихтиёрига кўра шартномада қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.

Мазкур соҳада Тўрткўл тумани 2-он давлат нотариал идораси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг шу кунирга кадар 419 та қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси тасдиқланиб, 309.423.122 сўмлик давлат божи ва 6.735.837 сўмлик пуллик хизмат ҳамда 5.470.080 сўмлик герб йиғими ўндирилиб давлат бюджетига жами 321.629.039 сўм туширилди.

З. Камалова, Тўрткўл туман 2-сон ДНИ нотариуси