Бузилган ҳуқуқлар тикланди

Дата: 17.08.2016    

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига 2016 йил 5-апрель куни Нукус шаҳри Ж.Уринбаев кўчаси 126-уйда яшовчи фуқаро Ж.Кайыповнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нукус шаҳар бўлими томонидан ёшга доир имтиёзли пенсияга чиқарилмаганлигидан норозилик билдириб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

Бюджеттан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро Ж.Кайыповга ишлаётган Республика Оба, карантин ва ўта хавфли йўқимли касалликлар профилактикаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 28 майдаги 247-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш Услуби” талабларига асосан аттестация хулосаларининг йўқлиги сабабли ёшга доир имтиёзли пенсия тайинланмаганлиги билдирилди.

Ўрганиш жараёнида аттестация хулосаларининг йўқлигида фуқаро Ж. Кайыповнинг айби йўқлиги аниқланди.

Ўрганилган ҳолатлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига фуқаро Ж. Кайыповнинг манфаатини кўзлаб Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нукус шахар бўлимининг 2016 йил 12 феврлдаги 1/294-сонли қарорини хақийқий эмас деб топиш ва фуқаро Ж. Кайыповга ёшга доир имтиёзли пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво ариза киритилди. Киритилган даъво ариза суд томонидан қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нукус шаҳар бўлимининг 2016 йил 12 февралдаги 1/294-сонли қарори ҳақийқий эмас деб топилди ва фуқаро 
Ж.Кайыповга ёшга доир имтиёзли пенсия тайинлаш мажбурияти юклатилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ж.Досымбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия  вазирлиги бош маслаҳатчиси