Мустақил юрт фарзандлари соғлом бола – миллат кележаги

Оила мустаҳкамлиги, маънавий ва жисмоний баркамол фарзанд жамият мустаҳкамлиги ва маънавий етуклигининиг гаровидир. Соғлом муҳит муносабатлардаги илиқлик, ўзаро тушиниш мавжуд бўлган оилада нафақат фаравон ва бахтли турмуш, балки фарзанд ўстириш ва вояга етказиш муносиб амалга ошади. Шунинг учун, фарзанднинг соғлом тўғилиши, соғлом ўсиши, соғлом тарбияланиши ва ниҳоят соғлом фикрли шахс бўлиб шаклланиши ҳам оилага боғлиқ. Саломатлик борасида Президентимизнинг сўзлари бор: “Одамзотнинг соғлиги кўп жиҳатдан авваламбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳарқандай касалликларнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим”.

Ҳар бир ота-онанинг ягона орзуси фарзанд кўриш ва ўз фарзандини тўрт мучали бутун тўғилиб, жисмонан соғлом, аҳлоқан пок ҳамда маънавий камол топган инсон бўлиб вояга етказишдир. Бу истакларга эришиш энг аввало оиладаги ижтимоий муҳит, ота-онанинг соғлом турмуш кечишига бевосита боғлиқдир. Ота-онанинг турмуш тарзини тўғри ташкил қилиши ва ҳар хил касалликлардан ўзини сақлаши фарзанднинг соғлом туғилиши ва баркамол ўсишига энг асосий пойдевордир. Фарзандни носоғлом дунёга келиши ёки ўсиши ота-она қайғусига айланади. Боланинг соғлом ёки носоғлом, бирон бир нуқсон билан ногирон бўлиб туғилиши, унинг тақдири ота-онанинг зиммасига юкланади. Ҳар бир ота-она шуни билмоғи лозимки, фарзанд бирон бир нуқсон билан туғилишига асосий сабаб ёшларни балоғат ёшига етмасдан туриб турмуш қуриши, тамаки чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, гиёҳвандлик каби хавфли ва зарарли иллатларнинг мавжудлиги, шунингдек яқин қариндош уруғчиликдан турмуш қуриш ва булғуси онанинг ортиқча асабийлашиш таъсиридир.

Оила аъзоларининг ўқимишли, касб-ҳунар эгаллаши учун саъй-ҳаракатта бўлиш, фарзандлар келажаги учун қайғуриш, олган касбига мос иш билан таъминланиши оиланинг келажаги ва соғлом оила анъаналарининг давом эттирилиши учун муҳим асос бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда оилаларнинг, айниқса ёш келин-куёвларнинг тиббий маданиятини ошириш, оналар соғлиғини мустаҳкамлаш, бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ҳар йили муҳим ҳужжатлар қабул қилиниябди. Хусусан, 2003 йил 25 августтаги 365-сонли қарори билан “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом, “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги Қарорлари аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Уларни ижро этиш асносида аҳли орасида тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлом оиланинг вужудга келишида, соғлом боланинг туғилишида ФҲДЁ органларининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Чунки, фаолиятимиз бевосита оилалар ҳаёти билан боғлиқ. Оила қуриш бўсағасидаги йигит-қизларни янги ҳаётга тайёрлаш, турмуш мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида улар учун фойдали қўлланма ва тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратамиз. ФҲДЁ органлари, хотин-қизлар қўмиталари, соғлиқни сақлаш бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар давомида никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг мазмун-моҳияти, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий таъсири, қизларни эрта турмушга беришнинг зарари ҳақида тушунтирилаябди. Энг муҳими мазкур тадбирларимиз оилада соғлом турмуш тарзини юритиш, аҳолининг тиббий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. “Соғлом она ва бола йили” давлат Дастури доирасида амалга оширилаётган тадбирлар соғлом болани тарбиялашда, оналар ва болалар соғлигини сақлашта муҳим рол ўйнайди. Зеро, фарзандлари соғлом юртнинг келажаги 
ҳам буюк бўлади.

И.Ержанова, Кегейли тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш