Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир

1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгашининг “Ёшлар маркази” мажлислар залида 2016 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” шиори остида ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси, 200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда 25 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароитлар ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

1.jpgСеминарда иштирокчиларга Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ғи 2016 йил 25 апрель кунги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, бир қанча қонун ҳужжатларига, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги айтиб ўтилди.

Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 239-моддаси санкцияларидаги “эллик бараваридан юз бараваригача” ва “юз бараваридан юз эллик бараваригача” деган сўзлар тегишинча “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” ва “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилганлиги, шунингдек, “нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши —

1.jpg мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши” белгилаб қўйилганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Банк сири тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекстон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 15 июнь кунги 157-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 27 июль кунги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидада”ги 193-мҳ-сонли буйруғи тўғрисида батафсил тушинтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тадбирларни ўтказиш тартиблари ва уларга қўйиладиган талаблар тўғрисида ҳам иштирокчиларга тушинтиришлар берилди.

1.jpgШунингдек, иштирокчиларга Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси ходимлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботларни топшириш муддатлари ва шакллари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.


Э.Турсунов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлими бошлиғи


Рўйҳатга қайтиш