Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 15 июндаги йиғилиш баённомаси ва Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 18 июндаги 151-ум-сонли буйруғига асосан Қарши шаҳар “Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Умиров Шерали Махмаражабовичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 19 июнда берилган KS 000050 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ва 254-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилди.
Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Тўлаганов Носир Эргашовичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 27.01.2014 йилда берилган TS №000412 сонли лицензиянинг амал қилиши Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.02.2015 йилдаги 59-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.
Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.01.2015 йилдаги №2-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL LEGAL GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Муминов Шерзод Тешаевичга бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN №000575 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 59-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 20 январдаги 14-ум-сонли буйруғига асосан адвокат Авулов Баходир Бобоқуловичга вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 25 майда берилган SI 000013 рақамли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.
Ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари диққатига
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги объектларни мукаммал таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилотларни танлаш юзасидан очиқ танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади:
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан қуйидаги адвокатларга берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиш муддати ва адвокатлик мақоми тугатилди:
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.08.2014 йилдаги №240-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги "IRIDA LEGAL SERVICES" адвокатлик фирмаси адвокати Мустафаев Мухитдин Фуркатовичга нисбатан суднинг уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги сабабли унга 23.10.2012 йилда берилган ТN №001601 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва 23.01.2014 йилда берилган 2839-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.
Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2014 йил 8 октябрдаги 317-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “XUSENOV K.M” адвокатлик фирмаси адвокати Ахмеджанов Рустам Рахматович билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 131-моддасига асосан (адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунга қадар бўлган давргача) унинг адвокатлик мақоми тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2014 йил 30 сентябрдаги 11-сонли қарори ва вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 6 октябрдаги 69-А-ум-сонли буйруғига асосан "FARMON DODXON" адвокатлик бюроси адвокати Мирзараҳимов Хабибулла Абдуллаевичга 2009 йил 30 июнда берилган ТS 000299-сонли лицензиянинг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми 6 ой муддатга тўхтатилди.
Аризасига ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 07.10.2014 йилдаги №301-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “INTERNATIONAL LEGAL GROUP” адвокатлик фирмаси адвокати Рахматова Дилнора Анатольевнага бошқарма томонидан 05.06.2009 йилда берилган TN №000571 рақамли лицензиянинг ва 30.06.2009 йилда берилган 58-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.
Тошкент юридик коллежи ўқув ишлари ва амалиёт ишлари бўйича директор ўринбосари бўш лавозимига такроран танлов ўтказишни эълон қилади
Новости 61 - 80 из 144
Начало | Пред. | 2 3 4 5 6 | След. | Конец