Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

ОБУНА 2013 ЙИЛ

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш, очиқ ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, Хукумат томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби долзарб вазифаларни амалга оширишда ўрни ўзига хосдир.Мазкур ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларнинг, хусусан, босма нашрларнинг аҳамияти беқиёсдир.

Шу боис обуна бўлиш ва уларни доимий кузатиб бориши фойдадан ҳоли эмас.
Обуна жараёнига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган «Адолат» нашриётининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинадиган қонунлар, қарорлар, Президентимизнинг қарорлари, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Собрание законодательства Республики Узбекистан” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами”, “Сборник международных договоров Республики Узбекистан” даврий нашрлари, «Инсон ва Қонун» газетаси ва "Хуқуқ ва Бурч" журналига 2013 йил учун йиллик обуна мавсуми давом этаётганлигини маълум қиламиз.

Қорақапоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Тел, факс: (8361) 223-63-98 


Рўйҳатга қайтиш